«Туш буёққа, Despacito!» – YouTube тарихида энг кўп кўрилган видеолар рейтингида янги лидер

  •   DiMaX
  •  11227
  •  03.11.2020 16:01

«Туш буёққа, Despacito!» – YouTube тарихида энг кўп кўрилган видеолар рейтингида янги лидер

Энг оммабоп стриминг сервиси бўлган YouTube’даги видеолавҳаларнинг турли жиҳатлари бўйича вақти-вақти билан рейтинглар чиқиб туради. Жумладан, куни кеча биз Forbes маълумотлари асосида ушбу тармоқда айнан рекламадан кўп пул топаётган рус тилли блогерлар рейтингини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: YouTube томоша қилаётиб, мегабайтингизни 15 баравар тежаш йўли бор!

YouTube жамоаси ушбу платформа тарихида энг кўп кўрилган видеороликлар рўйхатини янгилади. Яқин-яқинларгача унда етакчилик қилиб келаётган Despacito қўшиғининг клипи иккинчи ўринга тушиб қолди.

Сервиснинг статистикасига кўра, хит-парад тахтига 7,043 миллиард марта кўрилган «Baby Shark» номли видеоролик чиқиб олган. Бу – PinkFong студияси томонидан ишланган, кичкина акула ва унинг оиласи ҳақидаги болалар қўшиғидир.

Умуман олганда, «Despacito» ҳам ундан салгина камроқ – тахминан 7,04 миллиард марта кўрилган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: YouTube’да энг кўп лайкланган клипларни мана шу ерда кўринг!

Энг кўп томоша қилинган видеолар рейтингида кейинги ўринларни қуйидагилар эгаллаган:

  1. Эд Ширан, «Shape of You» қўшиғи (5,05 млрд)
  2. Уиз Халифа, «See You Again» треки (4,8 млрд)
  3. «Маша и Медведь» мультфильмининг 17-қисми (4,4 млрд)
  4. «Johny Johny Yes Papa» болалар қўшиғи (4,15 млрд)
  5. Марк Ронсон, «Uptown Funk» қўшиғи (3,99 млрд)
  6. PSY, «Gangnam Style» қўшиғи (3,3 млрд)

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: YouTube’дан рекламаларни олиб ташлашнинг ўта осон йўли топилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!