Тутиб, тутиб сотинг: тутилса ҳам қийматини йўқотмайдиган смартфонлар бор

  •   Saroy
  •  2868
  •  11.10.2018 18:04

Тутиб, тутиб сотинг: тутилса ҳам қийматини йўқотмайдиган смартфонлар бор

Мобил қурилмаларининг бир жиҳати шуки, уни вақти келганда алмаштириш керак бўлади. Агар эски смартфонингиз ҳали бузилмаган бўлса, уни сотиб юбориш анча осон ва устига бироз пул қўшиб яна янги смартфон олсангиз бўлади. Янги смартфоннинг юз фоиз нархини тўлагандан кўра, қандайдир қисмини тўлаб харид қилган яхшида. Экспертлар  икки йиллик эксплуатациядан кейин ҳам нархини унчалик йўқотмайдиган смартфонларни аниқлашга ҳаракат қилишди.

Йўқ, тополмадингиз — iPhone ва Samsung флагманлари нарх бўйича узоқ яшайдиганлар тоифасига кирмайди. Аксинча, 2017 йилда чиққан Galaxy S8+ икки йилдан кейин нақ эллик фоизлик  баҳосини йўқотган ва норасмий сотувчиларда ярим нархда сотилмоқда. iPhone 7 ва  7 Plus эса икки йил тутилгандан кейин 40 фоизлик қийматини йўқотди. Фақат рақиби йўқ моделларгина (масалан,  iPhone SE), биринчи арзонлашувдан кейин, янгисининг ҳам, эскисининг ҳам нархи тушмаяпти.

ЎҚИНГ:MEIZU смартфонларининг оригиналлигини ва Ўзбекистонда сертификатланганлигини аниқлаймиз

Энг тез сотиладиган смартфонлар ҳақида яна қандай версиялар бор?  «Номи чиқмаган Хитой смартфонлари» деб ўйлайсизми? Тўғри, лекин унчалик ҳам тўғри эмас. Мабодо хитойлик  энди чиққан ишлаб чиқарувчининг арзон смартфонини  сотиб олган бўлсангиз, бу сиз учун “абадий” телефон бўлиб қолади, чунки уни ҳеч ким сотиб олмайди, унинг учун на  ғилоф бор, на эҳтиёт қисмлар. Аккумулятор чарчаган, қандайдир бир ертўлада йиғилган бўлса, у икки йил яшай олмайди ҳам.

Лекин Хитойнинг люкс смартфонлари ҳақида бундай деб бўлмайди. Гап фақат люксда ҳам эмас, аслида. Гап шундаки,  хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчилар ҳар доим қурилмаларини энг кучли процессор билан жиҳозлайди. Бундай смартфонлар ҳар доим “от устида” ҳисобланади.

ЎҚИНГ:650 000 сўмдан бошланган Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади! (2018 йил 8 октябрь)