Тухум чатнади: лайклар рекордчиси иккинчи суратни эълон қилди

  •   DiMaX
  •  3917
  •  19.01.2019 15:16

Тухум чатнади: лайклар рекордчиси иккинчи суратни эълон қилди

Шу ой бошида Instagram фойдаланувчиларидан бири ижтимоий тармоқлардаги лайклар сунъий ва нохолис механизмлар асосида йиғилишини кўрсатиб берди. Бунинг учун у шунчаки товуқ тухумининг оддийгина суратини Instagram’га жойлаб, рекорд даражада лайк тўплаш учун унга овоз беришларини сўради.

ЎҚИНГ: Лайклар бўйича дунё рекордини ўрнатган суратни томоша қилинг!

Натижада у чиндан ҳам рекордга эришди: юқоридаги хабар эълон қилинган куни унинг лайклари сони 38 миллиондан ошган бўлса, ҳозир 79 миллионга яқинлашиб қолган!

Ушбу сурат муаллифи, ўзи аноним қолган ҳолда, бугун иккинчи расмни ҳам Instagram’га жойлади. Унда яна битта тухум акс этган, фақат унинг юқорисида чатнаш кўзга ташланади.

Ушбу иккинчи расм билан у бирор нима ёзмаган ҳам, лекин 12 соат мобайнида у 4 миллиондан ошиқ лайк олган. Эҳтимол, муаллиф кейинроқ тухумнинг кўпроқ чатнагани, сўнг эса унинг ёрилиб, ичидан бирор нима чиққани акс этган суратларни эълон қилар.

ЎҚИНГ: YouTube’да бир ҳафтадаёқ энг кўп «дислайк» тўплаган рекордчи видеони кўрдингизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!