Туя кўрдингми — йўқ, бия кўрдингми — йўқ!

Туя кўрдингми — йўқ, бия кўрдингми — йўқ!

Samsung илк маротаба 2020 йилда ўзининг Galaxy Z сериясидаги букланадиган смартфонларини чиқаришни бошлаган ва ҳозиргача унинг янги авлодларини чиқариб келаётган эди. Лекин замон тез ўзгармоқда ва ҳозирда бўлаётган Украина-Россия воқеалари сабаб бўлди шекилли, Жанубий Корея компанияси айрим Европа давлатларида ўз Galaxy Z моделларидан "Z" ҳарфини олиб ташлагани маълум бўлди.

Samsung Latviya veb-sayti

Ҳозирда Литва, Латвия ва Эстония давлатларининг расмий Samsung веб-сайтида Galaxy Z Fold 3 ва Galaxy Z Flip 3 смартфонлари Galaxy Fold 3 ва Galaxy Flip 3 номига янгиланган. Манбаларнинг хабар беришича, компания букламафонлар қутиларини ҳам янги ном билан чиқармоқда.

Samsung Estonia veb-sayti

Компания нима учун бундай қилгани ҳақида расмий хабар бермади. Маълумотларга кўра, ҳозирда Россиянинг Украинага бостириб киргани ва ўз танклари ҳарбий машиналарида "Z" белгисини ғалаба рамзи сифатида қўллаётгани сабаб, кўплаб европаликлар "Z" белгили яқинда чиқарилган исталган маҳсулотларга негатив фикрлар билдиришмоқда ва балки, Samsung ҳам айнан шу сабаб ўзининг букланадиган смартфонларида Z ҳарфини тушириб қолдирган бўлиши мумкин. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, ҳозирда Samsung Украина веб-сайтида букламафонлар Z ҳарфи билан турибди.

Бундан аввал Samsung Россияга ўз смартфонларини етказиб беришни ҳам тўхтатган эди.

ЎҚИНГ: Ортга назар: Galaxy A80 - айланувчи камерали ноёб смартфон

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!