«Твиттер» белгилар сонини 140 тадан оширмоқчи

«Твиттер» белгилар сонини 140 тадан оширмоқчи

Тармоқ манбаларида тарқалган хабарларга кўра, «Твиттер» микроблогдаги белгилар сонини 140 дан оширишни мўлжаллаяпти. Компания буни аудиториясини кенгайтириш йўлида муҳим қадам деб ҳисоблайди. Ҳозирда 300 млндан ортиқ фойдаланувчи тармоқда фаолдир, қайддан ўтган жами аккаунтлар сони эса ярим миллионга етади.

Белгилар сонини 140 тада чеклаб қўйганлиги учун «Твиттер»ни кўпдан бери танқид қилишади. Аммо бу ҳам «Твиттер»нинг ўзига хослигидир. Чекловни айланиб ўтиш учун бир қанча билвосита хизматлар мавжуд, аммо бу сафар компаниянинг ўзи чекловни олишга енг шимарган кўринади.

Жорий йилнинг августида «Твиттер» шахсий хабарларни 140 белгидан оширмаслик чекловини олиб ташлаган эди.

Alexa Internet маълумотига кўра, «Твиттер» жаҳонда энг кўп ташриф буюриладиган 10 та сайтдан биридир. Кунлик фойдаланувчилар сони турли манбаларда турличадир, чунки фаол аккаунтлар сонини «Твиттер» ошкор этмаган.

2009 йилнинг февралида Compete.com «Твиттер»ни тез-тез фойдаланилиши бўйича учинчи ўринга қўйган. Nielsen.com ресурси эса «Твиттер»ни «энг тез ривожланаётган сайт» деб атаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!