Twitter Blue обунаси билан олинган тасдиқлангалик белгиси янгиси олдида "бир тийин"

Twitter Blue обунаси билан олинган тасдиқлангалик белгиси янгиси олдида

Илон Маск ўзининг янги Twitter ижтимоий тармоғида ҳаммани тасдиқланганлик белгиси билан "сийламоқда". Бироқ, бу кўк белгилар янги чиқаётган кулранглари олдида ҳеч нарса эмас. Тушунарлироқ қилиб айтганда энди Twitter'даги ҳақиқатда расмий саҳифалар кулранг белги билан ажратилади.

Келинг бир бошидан бошлаймиз. Илон Маск ўтган ойда Twitter'ни сотиб олди ва платформада тасдиқланганлик белгисини олиш тартибини ўзгартириб, уни "галочка" олишни Twitter Blue обунасига қўшди, яъни пулли обуна эгаларига кўк рангли тасдиқланганлик белгиси берилиши маълум бўлди. Гарчи ҳали янгиланган обуна ишга туширилмаган бўлса ҳам, кўпчиликда "агар ҳамма Twitter'да "галочка"ли бўлиб кеца, унда расмий саҳифалар қандай ажратиб олинади?" деган савол пайдо бўлган бўлиши аниқ. Хўш, Twitter ўзи тасдиқланганлик белгиси билан яратган чалкашликни, яна бир хил тасдиқланганлик белгиси билан ечмоқда. Маълум бўлишича, эндиликда платформадаги расмий саҳифаларга кўк рангли тасдиқланганлик белгиси билан бирга "Расмий" номли кулранг тасдиқланганлик белгиси ҳам берилади. Бу ҳақда Twitter'нинг Blue обунаси бошқараётган Эстер Кроуфорд хабар бермоқда.

"Кўп одамлар кўк белгили Twitter Blue обуначилари ва расмий тасдиқланган аккаунтларни қандай фарқлаб олиш ҳақида сўрашди, мана шунинг учун биз "Расмий" ёрлиғини маълум аккаунтларга тақдим қиляпмиз. Аввал тасдиқланган ҳамма аккаунтлар ҳам (янги) "Расмий" белгисини олишмайди ва ёрлиқ сотув учун мавжуд эмас. Уни қабул қиладиган аккаунтларга давлат аккаунтлари, тижорат компаниялари, бизнес ҳамкорлар, йирик оммавий ахборот воситалари, ноширлар ва айрим жамоат арбоблари киради", - дейди Эстер Кроуфорд.

Кроуфорд янги тасдиқланганлик белгиси аввалгиси билан қандай кўринишини кўрсатиб берадиган скришотни улашди. Ундан кўриш мумкинки, янги кулранг белги саҳифа номи остида бўлади, ҳозирги кўк белги эса ўз жойида – исм ёнида.

Янги Twitter Blue пулли обунасига келадиган бўлсак, у расман 9 ноябрда ишга туширилиши кутилмоқда. Унинг нархи 7.99 доллар.

ЎҚИНГ: Twitter'да тасдиқланганлик белгисини пулга сотиб олишингиз мумкин бўлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.