Twitter’да “катта тозалаш”: бир неча ой давомида 70 миллиондан зиёд аккаунт блокланди

  •   Saroy
  •  405
  •  09.07.2018 11:12

Twitter’да “катта тозалаш”: бир неча ой давомида 70 миллиондан зиёд аккаунт блокланди

Сўнгги пайтлари Twitter ижтимоий тармоғида қалбаки ёки шубҳали кўринган аккаунтларни ёппасига “тозалаш” бошланди.

The Washington Post тарқатган хабарда айтилишича , май ва июнь ойининг ўзида  70 миллиондан ортиқ шундай саҳифалар блокланган, улар ёлғон маълумотлар тарқатишда гумон қилинмоқда. Яъни, Twitter ҳар куни  қайд этилган 1 миллионта  маълумотларни тозаламоқда. «Катта тозалаш» июль ойида ҳам давом эттирилди. Бу ўтган октябрь ойидагидан икки баробар кўпдир.

«Агар одамлар ўзларини хавфсиз ҳис қилмасалар, унда сўз эркинлигининг ҳеч қандай аҳамияти қолмайди», — дея таъкидлади Twitter’нинг хавфсизлик бўйича  вице-президенти  Дел Харви (Del Harvey).

ЎҚИНГ:Сноуден маслаҳатига кўра, Twitter’га ҳам Telegram’нинг муҳим хусусияти татбиқ этилади

Турли манбаларда келтирилишича, ёппасига блоклаш сиёсат билан боғлиқ ҳолатдир (усиз мумкин эмас, албатта). Тўғрироғи, АҚШ конгрессининг босими билан. Конгресс  Россиянинг 2016 йилда АҚШ президенти сайловига аралашганини текшириш доирасида ана шундай чорани қўллаётган бўлса керак.

Эслатиб ўтамиз, яқинда  Twitter Smyte  хизматини сотиб олгани ҳақда маълум қилинган эди. Ушбу тизим охирги уч йилда фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаб келди. Компания постлар ва изоҳларни таҳлил қилиш йўли билан тавломачилик, спамлар, ҳақорат ва таҳдидларга қарши курашда  Twitter‘га кўмаклашди.

ЎҚИНГ:Дональд Трамп энди Twitter’да юзерларни блоклай олмайди – буни суд таъқиқлади