Twitter’да янги функция ишга туширилди

Twitter’да янги функция ишга туширилди

Twitter’нинг микроблог сервисида контент сифатини назорат қилишга мўлжалланган фильтр ишга туширилди. Ушбу функция орқали ахборот оқимини кераксиз твитлардан тозалаш мумкин бўлади.

Фильтрни созламалар менюсидан бевосита фаоллаштириш мумкин.

Twitter’даги ушбу фильтр спам ва номаъқул контентни аниқлайдиган махсус алгоритм асосида ишлайди. Бундан ташқари, фильтр маълум фойдаланувчилардан келадиган ўхшаш хабарларни блоклашга ёрдам беради. Масалан, бундай хабарларга такрор иқтибосларни киритиш мумкин. Агар турли фойдаланувчилар айнан бир хил иқтибосларни жойласа, янгиликлар лентасида ушбу твит фақат бир мартагина кўрсатилади.

Натижада Twitter’даги лента турли спам ва такрорлардан холи бўлиб, фойдаланувчининг вақти тежалади, шунингдек, лентада фақатгина фойдали хабарлар пайдо бўлади.

Хизматда нафақат твитларни ўқиш, балки уларни ёзиш билан шуғулланадиган фойдаланувчиларга мазкур функция янада қўл келади. Чунки қайси блоггернинг блоги мазмунли бўлса, шубҳасиз, унга эргашувчиларнинг сони ҳам ортади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!