Twitter’да аккаунт очиш шартмас – у ердагиларни Telegram орқали кузата оласиз!

  •   DiMaX
  •  909
  •  20.01.2021 12:40

Twitter’да аккаунт очиш шартмас – у ердагиларни Telegram орқали кузата оласиз!

Telegram мессенжерининг афзалликларидан бири – унда турли ботлар ёрдамида айрим иловаларнинг функцияларини бажариш мумкин. Масалан, аввалроқ биз оммабоп Shazam сервисининг асосий вазифасини уддалай оладиган бот билан таништирган эдик.

ЎҚИНГ: Telegram'да кешни тозалаб, смартфонимиз хотирасини тежаймиз

Бугун эса Twitter ижтимоий тармоғида профил очмасдан туриб ҳам ундаги керакли аккаунтларни бевосита Telegram’нинг ўзидан кузатиб бериш имконини берувчи ботни тавсия этмоқчимиз. TwiTelegram деб номланувчи ушбу бот ёрдамида муайян блогерларнинг твитларига обуна бўлиш, шунингдек, керакли ҳэштеглар бўйича янгиликларни кузатиб бориш мумкин.

TwiTelegram ишлаши жуда оддий, унда /add буйруғи ёки «Add profile» тугмачаси орқали керакли профилга ёки ҳэштегга ҳаволани қўшиш мумкин. Ҳавола мана бундай форматда бўлиши лозим: https://twitter.com/elonmusk.

Мазкур бот билан ишлашдаги фойдали буйруқлардан: /list – обуналар рўйхатини кўриш ва бошқариш, /explore – оммабоп профилларни излаш.

TwiTelegram ботидаги чекловларга келадиган бўлсак – унинг бепул версияси фақат бештагача профил ёки ҳэштегни кузатиш имконини беради; янгиланишлар эса ҳар соатда фақат биттадан келади.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!