Twitter’ни «портлатган» видео: «Энг одамсимон» роботни сиз ҳам кўринг!

  •   DiMaX
  •  616
  •  24.05.2019 12:43

Twitter’ни «портлатган» видео: «Энг одамсимон» роботни сиз ҳам кўринг!

Инсоният ўзининг машаққатли ишларидан бир қисмини бажартириш учун роботни яратган. Лекин бу «жонивор»лар ҳам одамлардек хато қилаверса, қизиқ бўлар экан...

ЎҚИНГ: Бугун – инсониятга робот танитилган ва робот илк бор қотиллик қилган кун!

Twitter микроблоглар тармоғида кеча – 23 май куни RedState нашри журналисти Брэндон Морс эълон қилган қисқа видео жуда оммалашмоқда. Унда хатти-ҳаракатлари одамга жудаям ўхшаш бўлган робот акс эттирилган:

Гувоҳи бўлганингиздек, робот қутини бир жойдан бошқа жойга ўтказмоқчи бўлади, аммо эплай олмасдан, аксинча – ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб, ўзиям йиқилиб тушади.

ЎҚИНГ: Путинга ҳарбий роботларнинг «отжимание» қилиши ва бошида туришини кўрсатишди (+«жонли» видео)

Twitter фойдаланувчилари мазкур видеога бир-биридан қизиқ изоҳлар ёзишган. Масалан, улардан бири бу роботда «ўзини танигани»ни таъкидлаган:

«Беҳазил. Бу – реал ҳаётдаги мен-ку»

Ҳазиллар ҳам видеога мос:

«У ичиб олган»

Яна бир фойдаланувчи эса изоҳда бошқа бир видеони улашган – унда роботлар футбол ўйнаётганида, дарвозабон ҳам худди одамдек ҳаракат қилгани таъкидланади:

Юқоридаги видеога жавобан ёзилаётган бир-биридан қизиқ (асосан инглиз тилида) изоҳларни ўйишни истовчилар мана бу ҳавола орқали ўтишлари мумкин.

Айтиб ўтиш ўринлики, бугунги кунда турли роботлар яратилиб, ҳар хил соҳаларда улардан фойдаланилмоқда. Жумладан, Terabayt.uz сайтида ҳам роботлар билан боғлиқ турли хабарлар эълон қилинган: Саудия фуқаролигини олган роботнинг энди оила қуришни истаган, шу мамлакатда роботни расман давлат ишига тайинлашган, «севиш учун» махсус робот яратилган, «Терминатор-2» фильмидаги афсонавий T-1000 каби суюқ робот ишлаб чиқилган, Илон Маск одамсимон жанговар робот тақдим этмоқчи, Дубайда робот-полициячи иш бошлайди, Японияда эса таржимон робот талабаларга дарс беради, Россияда банкда робот-коллекториш бошлаган, Оксфорд университетида эса робот мураккаб кўз жарроҳлиги амалиётини ўтказган...

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.