Ubisoft Rainbow Six ўйинининг мобил версиясини эълон қилди

Ubisoft Rainbow Six ўйинининг мобил версиясини эълон қилди

Ubisoft компанияси ўзининг консол ва компютерларда кўпчилик билан онлайн ўйналадиган Tom Clancy's Rainbow Six отишма ўйини сериясининг мобил версиясини чиқараётганини эълон қилди ва унинг илк трейлерини тақдим қилди:

Асосий ўйин, пресонажлар ва хариталар Tom Clancy's Rainbow Six Siege ўйинидагига ўхшашлиги айтилаётган Rainbow Six Mobile ўйинида беш кишидан иборат икки жамоа - Ҳужумчилар ва Ҳимоячилар бир-бирларига қарши курашадилар.

Уч йиллик ишлаб чиқиш жараёнидан сўнг, кейинги ҳафтадан бошлаб ўйинни реал ўйинчилар билан синаб кўриш бошланади. Ҳозирда ўйинни ёпиқ тестда синаш учун ўйинчилар йиғилмоқда ва агар сиз ҳам ўйин чиқарилишидан олдин унинг синов жараёнида қатнашишни истасангиз http://www.rainbowsixmobile.com сайтига ўтиб олдиндан рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Нафақат яхши қулоқчин, балки ҳимоя фариштаси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.