Ucell абонентлари учун «Al-Chiroq» акцияси: iPhone 11 Pro ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  20132
  •  23.05.2020 16:46

Ucell абонентлари учун «Al-Chiroq» акцияси: iPhone 11 Pro ютиб олинг!

Рамазон ойи учун Ucell уяли алоқа оператори янги хизматлар таклиф этган эди. Ҳайит арафасида эса у янги – «Al-Chiroq» («Ал-Чироқ») акциясини ишга туширди.

ЎҚИНГ: Ucell яна еттита сайтга киришни нақ 1 июнгача бепул қилди

Ucell абонентлари учун эксклюзив тарзда «Al-Chiroq» иловаси доирасида кунига атиги 1 сўм эвазига тармоқ ичида дақиқалар, SMS-тўпламлар ёки мегабайтлар тақдим қилинади!

Акция нархи – кунига атиги 1 сўм; иштирок этиш ҳам жуда осон. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш кифоя:

  1. «Al-Chiroq» иловасини (Android, iOS) юклаб олиш ва уни смартфонга ўрнатиш;
  2. Ucell телефон рақамини ва унга SMS-хабар тарзида келувчи кириш паролини кўрсатган ҳолда бош саҳифада рўйхатдан ўтиш;
  3. Сеҳрли чироқни ишқалаб, кейин рақам ҳисобига бир лаҳзадаёқ қайси совға ўтказилишини экранда кўриш!

Юқоридаги ҳаракатларни бажариб, абонент ҳар куни (тасодифий усулда) тармоқ ичида дақиқалар, SMS-тўпламлар ёки мегабайтлар олиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар ҳафта «Al-Chiroq» иловасининг барча фойдаланувчилари орасида совринлар ўйналади.

Ғолиб тасодифий рақамли генератори (random.org) ёрдамида тасодифий танланади. Ютуққа эса учта Xiaomi Redmi Note 8, битта iPhone 11 Pro смартфонлари қўйилган!

Акция жорий йилнинг 22 майидан то 22 июнигача давом этади; унинг шартлари билан мана бу ерда батафсил танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Мегабайтларингиз энди куйиб кетмайди – Ucell уларни қайтариб беради!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!