Ucell абонентлари учун жуда фойдали, лекин кўпчилик билмаган бешта USSD-сўров

  •   DiMaX
  •  14632
  •  30.07.2018 17:53

Ucell абонентлари учун жуда фойдали, лекин кўпчилик билмаган бешта USSD-сўров

Одатда уяли телефон рақамимизнинг ҳисобини билиш, лимитлар қолдиқларини аниқлаш ва шу кабилар учун қўлланадиган USSD-сўровларни ёддан биламиз. Шу билан бирга, Ucell абонентлари орасида унча кенг тарқалмаган, аммо фойдали бошқа сўровлар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Ucell’дан лайфхак: интернет-тўплам харидида 150 фоизгача текин трафик олишингиз мумкин!

Мазкур оператор ўзининг Telegram-канали орқали шундай USSD-сўровларнинг ТОП-бешталиги ҳақида маълумот берди. Уларни қуйида эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз:

  1. Атиги 42.1 сўм эвазига 4G тармоғида фойдаланиш учун 30 кун муддатга 5000 МБ ҳажмида интернет-трафик олиш мумкин. Мазкур имконият *500# сўрови орқали, «4Gни синаб кўр» хизмати доирасида тақдим этилади.
  2. Олдинги 2 кун учун ҳисобдаги барча ўзгаришлар бўйича батафсил ҳисобот кўрсатилган тафсилотни *411# сўрови ёрдамида буюртма қилишингиз мумкин. Бу «Ҳисоб-китоб» хизмати доирасидаги имконият ҳисобланади.
  3. Барча фаол хизматларни бирваракайига бекор қилиш учун *350# сўровидан фойдалансангиз бўлади. Оператор мазкур имкониятни «Хизматларни ўчириш» хизмати орқали тақдим этади.
  4. Рақамингизда фаол барча қўшимча пулли хизматлар рўйхатини эса *401# USSD-сўрови орқали кўрасиз. Ушбу имконият «Менинг хизматларим» сервиси доирасига киради.
  5. Ўз рақамингиз ва унга оид бошқа фойдали маълумотларни *450# рақамларини терган ҳолда билиб олишингиз мумкин. Бу маълумотлар «Мен кимман» хизмати доирасида тақдим этилади.

Пайқаганингиздек, юқоридаги USSD-сўровлар мансуб бўлган хизматлар номларига махсус ҳаволалар жойланган. Сўровлардан бирини жўнатишдан олдин, ҳавола орқали Ucell сайтидаги тегишли саҳифага ўтиб, хизмат шартлари билан танишиб чиқишингизни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Ucell Ўзбекистон бўйича мулоқот учун «Қулай дақиқалар»ни тақдим этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!