Ucell абонентлари учун махсус Telegram-бот: энди сизга USSD-кодлар ва қисқа рақамлар керак бўлмайди!

  •   DiMaX
  •  4145
  •  13.08.2018 15:22

Ucell абонентлари учун махсус Telegram-бот: энди сизга USSD-кодлар ва қисқа рақамлар керак бўлмайди!

Кейинги пайтларда мессенжерлар жуда оммалашиб бораётир, Ўзбекистон аҳолиси учун эса Telegram улардан энг оммабопидир. Шу боис ҳам турли компаниялар ўз мижозлари учун мазкур мессенжер доирасида каналлар, ботлар орқали мижозлари билан яқин алоқада бўладилар.

ЎҚИНГ: Ucell’дан хушхабарлар: ҳар куни TAS-IX учун 50 МБ, Telegram учун 33 МБ!

Жумладан, Ucell бренди остида хизматларини тақдим этиб келаётган «COSCOM» МЧЖ ҳам куни кеча ушбу мессенжер доирасида ўзининг My Ucell (@ucell_bot) Telegram-ботини тақдим этди.

My Ucell Telegram-боти – бу абонент рақами ҳисобини, дақиқалар, мегабайтлар ва СМСлар қолдиғини текшириш, тафсилотларни олиш, хизматларни ёқиш ва ўчириш сингари кўплаб ҳаракатларни севимли мессенжердан чиқмасдан туриб амалга оширишнинг оддий ва қулай усулидир.

My Ucell Telegram-ботини улаш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

  1. Telegram мессенжерига кириш;
  2. Қидирув жойига @ucell_bot (My Ucell) деб ёзиш ёки https://t.me/Ucell_bot ҳаволаси орқали ўтиш;
  3. My Ucell ботига кириш ва «старт» тугмачасини босиш;
  4. Рўйхатдан ўтиш.

ЎҚИНГ: Ucell’дан лайфхак-2: Смартфондан TAS-IX’га бепул киринг!

Ушбу Telegram-бот ёрдамида Ucell абонентлари:

  • Ўз рақамлари ҳисобларини, шунингдек мегабайтлар, дақиқалар ва СМСлар қолдиғини текширишлари;
  • 3, 7 ёки 30 кунлик тафсилотларни олишлари;
  • Қўшимча хизматларни улатишлари ва ўзлари аввал улатган хизматлар рўйхатини текширишлари;
  • Интернет-тўпламлар харид қилишлари;
  • Тарифларини ўзгартиришлари ва жорий тариф режалари ҳақида маълумот олишлари мумкин.

My Ucell Telegram-ботини уланг, кейин USSD-кодлар ва қисқа рақамларни эслаб юришингизга ҳожат бўлмайди!

Айтиб ўтиш керакки, My Ucell Telegram-ботидан фойдаланиш мутлақо бепул. Аммо у орқали пулли хизматларни улатишда ёки тарифни алмаштиришда компания нархлар рўйхатига кўра абонент ҳисобидан маблағ ечилади.

My Ucell Telegram-ботидан фойдаланиш бўйича, шунингдек оператор хизматлари борасида батафсил маълумотни компания сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун жуда фойдали, лекин кўпчилик билмаган бешта USSD-сўров

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!