Ucell абонентлари учун OLX.uz’нинг «Эълонлар тахтаси» ишга тушди

  •   DiMaX
  •  3045
  •  16.11.2017 12:45

Ucell абонентлари учун OLX.uz’нинг «Эълонлар тахтаси» ишга тушди

Ўзбекистондаги энг оммабоп онлайн савдо платформаси – OLX.uz ўзининг ҳамкори – Ucell абонентлари учун «Эълонлар тахтаси» овозли порталини йўлга қўйди. Бу ҳақда оператор сайтида хабар берилган.

ЎҚИНГ: Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

Энди Ucell абонентлари 0780 рақамига қўнғироқ қилиб, операторнинг ахборот-ҳамкори ҳисобланмиш OLX.uz сайтининг «Эълонлар тахтаси» овозли порталидан фойдаланишлари мумкин. Мазкур овозли порталда айни пайтда учта бўлим мавжуд: иш; кўчмас мулк; транспорт.

Қолаверса, энди абонентлар мазкур порталдаги вилоятлар бўйича қидириш функциясидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, ўзини қизиқтирган эълон ҳақидаги батафсил маълумотни бепул 3141 SMS-рақамидан SMS тарзида олиш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз

Айтиш керакки, мазкур контент хизмати Ucell уяли алоқа оператори ҳамда Smart Mobile контент-провайдери ҳамкорлигида жорий этилган. «Эълонлар тахтаси» контент хизмати ўзбек ва рус тилларида тақдим этилади. Овозли хизматга қўнғироқ дақиқабай нархланади, мулоқотнинг бир дақиқаси нархи (ҚҚС билан) 42,10 сўмни ташкил этади.