Ucell акция доирасида Xiaomi смартфонларига чегирмалар тақдим этмоқда

  •   DiMaX
  •  8634
  •  09.12.2017 16:09

Ucell акция доирасида Xiaomi смартфонларига чегирмалар тақдим этмоқда

Янги йил байрами арафасида Ucell алоқа оператори «Смартфонларга чегирмалар» акциясини йўлга қўйган. Бу тўғрида оператор сайтининг корпоратив мижозлар учун янгиликлар бўлимида хабар берилган.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

«Смартфонларга чегирмалар» янги йил акцияси доирасида корпоратив мижозлар қулай нархларда замонавий смартфон олишлари мумкин. Бунда тегишли Xiaomi смартфонларини 45 фоизгача чегирмалар билан харид қилиш имкони мавжуд.

Ucell таклиф этаётган Xiaomi смартфонларининг моделлари ва уларнинг чегирмадаги нархлари қуйидагича:

  1. Xiaomi Redmi 4A – 1 150 000 сўм
  2. Xiaomi Redmi 3S – 1 950 000 сўм
  3. Xiaomi Redmi Note 3 Pro – 2 550 000 сўм
  4. Xiaomi Mi Max – 3 150 000 сўм

Смартфонлардан ҳар бирининг хусусиятлари ҳамда улар билан тақдим этилувчи тўплам шартлари, шунингдек, қурилмаларнинг кафолат шартларини уларнинг номларидаги ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтиб, ўқиб олишингиз мумкин.

Таъкидлаш керакки, юқоридаги смартфонлардан исталган бирини харид қилган абонентга Ucell томонидан 100 мегабайт ҳажмида бонус ҳам тақдим этади. Бонус интернет-трафикнинг амал қилиш муддати – уланишдан бошлаб 30 кун.

ЎҚИНГ: Ucell’нинг «Internet-sehr» акцияси: Samsung смартфонлари ва ҳатто iPhone X ютиб олиш мумкин!

«Смартфонларга чегирмалар» янги йил акцияси 2018 йил 2 майгача амал қилади. Унинг шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!