Ucell билан боғланишнинг бешта муқобил усулини биласизми?

  •   DiMaX
  •  825
  •  17.07.2020 14:58

Ucell билан боғланишнинг бешта муқобил усулини биласизми?

Уяли алоқа операторларининг хизматлари борасида савол ё шикоят туғилганида, Абонентларни қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат этамиз. Лекин кўпинча фойдаланувчилар қисқа рақамга боғлана олмай қолишларини айтишади.

ЎҚИНГ: Оператор билан тезкор боғланиш сирларини биласизми?

Ucell алоқа оператори Абонентларни қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланишнинг муқобил усулларинидан фойдаланишни маслаҳат бермоқда.

Муқобил усуллар ва уларга ўтиш ҳаволалари эса қуйидагича:

  1. Сиз саволингизни «My Ucell» Telegram-боти орқали беришингиз мумкин: https://t.me/Ucell_bot
  2. Ёки «Навбатсиз» сервисидан фойдаланса бўлади (хизмат пулли): www.ucell.uz/6qk
  3. Абонентларни қўллаб-қувватлаш хизмати билан онлайн режимда ҳам боғланиш мумкин (хизмат пулли): www.ucell.uz/7n8
  4. Шунингдек, ucell.uz сайтида қайта боғланиш шакли мавжуд: www.ucell.uz/75f
  5. Яна компанияга Шахсий кабинет орқали мурожат эта оласиз: http://my.ucell.uz/

Юқорида кўрсатилган усуллардан ўзингизга қулайини танланг, муаммони имкон қадар батафсил баён этишга ҳаракат қилинг – ходимларимиз уни масофадан туриб ечишда сизга ёрдам бериш учун мумкин бўлган ҳамма ишни қилишади, дейилади Ucell тавсиясида.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!