Ucell’дан «Smart-харид» акцияси: чиройли рақам + тарифларга 50% чегирма

  •   DiMaX
  •  2971
  •  05.12.2018 17:39

Ucell’дан «Smart-харид» акцияси: чиройли рақам + тарифларга 50% чегирма

Ucell мобил оператори янги – «Smart-харид» акциясини эълон қилди. Эндиликда компаниянинг Тошкент, Жиззах ва Самарқанд офисларидаги сотув нуқталаридан Samsung, Apple ва MDC бренди остидаги расмий кафолатга эга бўлган смартфонларни сотиб олган харидорлар Ucell’дан чиройли рақамни бепул қўлга киритишлари мумкин. Бундан ташқари, смартфон моделига қараб «Active 40/60/90», «Аъло Кайфият» ва «Зўр кайфият» тариф режаларидаги абонент тўлови учун 6 ой давомида 50% чегирма тақдим этилади.

Акция доирасида, шунингдек, расмий кафолатга эга бўлган Samsung планшетларини ҳам харид қилиш мумкин. Планшет моделига қараб абонентга 6 давомида 2 гигабайтдан 6 гигабайтгача бўлган интернет-трафик бонус тариқасида ажратилади.

Акция 2019 йилнинг 31 мартига қадар давом этади. Шошилинг, смартфон ва планшетлар сони чекланган.

Акция шартлари, унда иштирок этаётган моделлар ва бериладиган бонуслар ҳақида батафсил маълумот билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги энг арзон қўш камерали смартфонлар ва уларнинг нархлари