Ucell’дан яна бир ҳадя: Футбол бўйича жаҳон чемпионати – смартфонингизда!

  •   DiMaX
  •  1361
  •  13.06.2018 18:56

Ucell’дан яна бир ҳадя: Футбол бўйича жаҳон чемпионати – смартфонингизда!

Миллионлар ўйини бўйича 2018-йилги жаҳон чемпионати бошланишига оз вақт қолди. Юртимиздаги уяли алоқа операторлари ҳам футбол мухлиси бўлган ўз мижозларига бир қатор янги имкониятлар тақдим этишмоқда.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозларига Ucell туҳфаси – «Нархларга зарба» акцияси!

Ucell расмий сайтида бугун яна битта ажойиб хушхабар эълон қилинди. Унга кўра, энди Ucell абонентлари футбол бўйича жаҳон чемпионатини исталган қулай жойда онлайн режимда томоша қилишлари мумкин. iTV хизмати билан кунига атиги 2000 сўм эвазига шундай имконият тақдим этилмоқда.

Футбол кўриш учун iTV хизматини фаоллаштириш *660# USSD-коди орқали амалга оширилади. Тўплам ёрдамида ТВ бўлимини 17:00 дан 02:00 гача трафик чекловисиз ва тўловсиз томоша қилиш мумкин.

Бундан ташқари, Телеграмда махсус Ucell ботидан фойдаланиб, ўйинлар натижаларини олдиндан тахмин қилиб топишингиз ва турли совринлар ютиб олишингиз ҳам мумкин.

Ушбу хизмат ҳақида батафсил маълумот олиш, унинг шартлари билан танишиш учун Ucell расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Футбол: Жаҳон чемпиони ҳозирданоқ маълум