Ucell Education таълим портали ишга тушди

  •   DiMaX
  •  502
  •  02.05.2018 12:11

Ucell Education таълим портали ишга тушди

Ucell Education таълим портали ишга тушди

Мамлакатимизда фаолият юритаётган уяли алоқа операторлари ўз мижозлари учун телефон алоқаси ва интернет хизматларини тақдим этишдан ташқари, турли қўшимча имкониятлар ҳам яратиб беришади. Жумладан, Ucell компанияси куни кеча Ucell Education таълим порталини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун OLX.uz’нинг «Эълонлар тахтаси» ишга тушди

Ҳар кунлик иш юкламаси туфайли кишилар ўзлари учун етарлича вақт ажрата олмайдилар, улар бирор соҳадаги билимларни ўзлаштириш ҳамда ўз қизиқишларини амалий имкониятларга айлантириш учун енгил йўлларни излашади. Шу маънода Ucell абонентларининг омади чопган, дейилади операторнинг расмий сайтидаги хабарда.

Янги Ucell Education таълим портали – ўқиб-ўрганишни, ривожланишни севувчи ҳамда буларнинг барчасини мамнуният билан амалга оширувчи Ucell абонентлари учун энг мақбул маскан. Ушбу порталда сиз қизиқарли фойдали маслаҳат ва тавсиялар, профессионал қўлланма ва зарурий йўриқномаларни топасиз. Бу ерда сиз ўзингизнинг яширин имкониятларингизни кашф этишингиз ва ривожлантиришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell мусиқа шайдолари учун Zvooq хизматини йўлга қўйди

Таълим, Бизнес, Лайфхак, Фитнес, Пардоз, Пазандачилик каби бўлимлардан иборат бўлган ушбу портал фақат Ucell абонентларига мўлжалланган. Мазкур таълим порталидан фойдаланиш жуда осон: Ucell телефон рақамингизни киритинг, ўзингизни қизиқтирувчи контентга обуна бўлинг ва ҳар куни шу мавзуда фойдали маълумотлар олиб боринг. Ўз дунёқарашингизни ўзингизга қулай бўлган исталган жойда ривожлантиринг.

Ucell Education таълим порталига обуна бўлиш учун, 8300 рақамига «2» рақамини SMS-хабар тарзида юбориш лозим. Дастлабки 3 кун давомида обуна бепул, кейин эса обуна нархи кунига 631.5 сўмни ташкил этади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш шартлари ва унинг имкониятлари ҳақидаги батафсил маълумотни порталнинг «Кўп сўраладиган саволлар» бўлимида олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell янги – «Кайфият» тариф режалари тизимини жорий этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.