Ucell ҳар хил бонусларга тўла «Янги ижобий» тариф режасини жорий этди!

  •   DiMaX
  •  5016
  •  14.04.2018 19:16

Ucell ҳар хил бонусларга тўла «Янги ижобий» тариф режасини жорий этди!

Бу йил баҳорда Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари анча фаоллашиб қолишган. Улар янги тарифлар, турли акциялар ва чегирмалар билан мижозларни хурсанд қилишда давом этмоқдалар.

Жумладан, Ucell компанияси куни кеча «Янги ижобий» номли янги тариф режасини тақдим этганини маълум қилди. Унда ҳисобни бир марталик 9 998,75 сўмдан бошлаб тўлдиришда абонентга янада кўпроқ бонуслар: тармоқ ичида сўзлашувлар учун дақиқалар, TAS-IX йўналишида фойдаланиш учун интернет-трафик ва Telegram иловасида мулоқот учун мегабайтлар тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Ucell янги тариф режасини ишга туширди!

Шунингдек, жорий йилнинг 10 июлигача ушбу тариф режасида «Икки карра бонус» акцияси амал қилади. Унинг доирасида ҳисобингизни бир марталик тўлов билан тўлдиришда бонуслар нақ икки баравар ҳажмда тақдим этилади. Яъни, ҳисобни 9 998,75 сўмдан то 14 991,81 сўмгача миқдорга тўлдирганда – тармоқ ичида 200 дақиқа, TAS-IX учун 200 мегабайт, Telegram учун 200 мегабайт берилади. Ҳисобни бир марталик тўлдириш миқдори 14 991,82 сўмдан то 19 993,29 сўмгача бўлса, у ҳолда абонент тармоқ ичида 400 дақиқа, TAS-IX йўналиши учун 400 ҳамда Telegram учун 400 мегабайт олади. Ҳисобини бир марталик тўлов билан 19 993,30 сўмдан то 29 992,04 сўмгача тўлдирган абонентларга эса тармоқ ичида 600 дақиқа, шунингдек, TAS-IX йўналиши ва Telegram иловаси учун – ҳар бирига 600 мегабайт ҳажмида трафик берилади. Агар ҳисобингизни 29 992,05 сўм ва ундан ошиқ миқдорга тўлдирсангиз – у ҳолда тармоқ ичида 800 дақиқадан ташқари, TAS-IX учун 800, Telegram учун 800 мегабайт оласиз!

Бонусларнинг амал қилиш муддати  7 кунни ташкил этади, дейилади хабарда. «Янги ижобий» тариф режаси ҳақидаги батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали оператор сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 31 мартдан Ucell’нинг «Янада кўп ижобийлик» акцияси доимий бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!