Ucell компанияси мобиль фирибгарликлардан огоҳлантирди

Ucell компанияси мобиль фирибгарликлардан огоҳлантирди

Ucell компанияси ўз мижозларини мобиль фирибгарлар билан боғлиқ воқеаларнинг сони кўпайиб бораётгани сабаб, ортиқча молиявий йўқотишларнинг олдини олиш учун ҳушёрликка чақирди.

Компания хабарида келтиришича, абонентнинг шахсий ҳисобидан рухсатсиз маблағ ечиб олинишига сабаб бўлган қуйидаги мобиль фирибгарлик турларининг чизмалари кенг тарқалган:

Абонент ютуқ ёки маълум ҳаракатларни амалга ошириш кераклиги ҳақида СМС-хабар қабул қилади.

Абонент банк картаси блоклангани, шундан сўнг унга қўнғироқ қилиш ёки маьлум бир ҳаракатларни амалга ошириш кераклиги ҳақида СМС-хабар қабул қилади.

Фирибгар абонентга қўнғироқ қилиб, ўзини бирор бир хизматни амалиётда синаётган алоқа оператори деб таништиради. Абонентдан маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш ёки қўнғироқ қилиши сўралади.

Абонент ижтимоий тармоқдаги аккаунтини блокдан ечиш учун СМС-хабар жўнатиши кераклиги ҳақида СМС-хабарномани қабул қилади.

Абонент номаълум рақамдан фаол йўлланмага эга ММС-откритка ёки СМС-хабар қабул қилади.

Абонентга номаълум рақамдан (одатда чет эл рақамидан) қўнғироқ қилинади. Қўнғироқ қабул қилингандан сўнг алоқа узилиб қолади ва абонентга номаълум рақамдан қайта қўнғироқ қилишни сўралган СМС-хабар келади. Хабарда келтирилган рақамларга қўнғироқ қилиш вақтида абонент автоинформаторга уланади. Автоинформаторнинг вазифаси эса – абонентнинг ҳисобидан кўпроқ маблағ ечилгунига қадар уни тармоқда иложи борича узоқроқ ушлаб туришдир.

Диққат! Агарда Сиз юқорида келтириб ўтилган ҳолатларга дуч келган бўлсангиз, Сиз фирибгарликнинг қурбонига айланишингиз мумкин. Мобиль фирибгарлик оқибатларининг олдини олиш учун, илтимос, қуйида келтирилган эҳтиёткорлик чораларини кўринг:

йўриқномаларга, бегона кишининг айтиб турган ҳаракатларига ва/ёки сўровларга амал қилишга шошилманг;

гумон уйғотувчи манбаларга ишонманг;

қабул қилинган маълумотга ойдинлик киритиш учун Ucell мижозларини қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилинг;

ҳеч қачон номаълум кишиларга, улар ўзларини банк, муҳим муассаса, орган ҳодими деб таништирган ҳолларида ҳам, ўз шахсий маълумотларингизни эълон қилманг;

ижтимоий тармоқларда конфиденциал (махфий) маълумотларингизни чоп этманг;

номаълум рақамлардан келган файлларни очманг, номаълум йўлланмаларга кирманг;

номаълум рақамлардан келган ҳамда фаол йўлланмаларни жамлаган хабарларни ўчириб ташланг;

номаълум манбалардан телефонингизга дастур ва ўйинлар юкламанг;

телефонингиз учун фақатгина расмий таъминловчилар тақдим этган антивирус дастурларидан фойдаланинг;

шубҳали рақамларга СМС-хабар йўлламанг;

номаълум халқаро рақамларга қайта қўнғироқ қилманг, СМС ва қўнғироқ келиб тушган рақам қайси давлатга тегишли эканини Ucell Алоқа марказига қўнғироқ қилиб, аниқланг.

СИМ-картангизни бегоналар қўлига берманг, хизмат кўрсатиш ва телефон таъмирлаш марказларида унутиб қолдирманг. Доимо ёдда сақланг: замоний ускуналарда СИМ-картани клонлаштириш атиги бир неча сонияларни ўз ичига олади. СИМ-картани клонлаштириш жиддий молиявий ва бошқа қатор зарарларга сабаб бўлиши ҳам мумкин;

“Мобиль ёрдам” хизмати ёрдамида пул ўтказиш жараёнида ҳушёр бўлинг. Фақатгина Сизга маълум рақамларга пул ўтказинг ва диққат билан киритган маълумотларингизни текширинг;

Телефонингизнинг IMEI (ноёб коди)ни ёдда сақланг! IMEIни *#06# рақамига сўров юбориб, билишингиз мумкин. Телефонингизни ўғирлаш/йўқотиш ҳолатларида, агарда ундан бир марта бўлса ҳам чиқиш қўнғироғи амалга оширилса, уни топиш имкони мавжуд. Қисқа муддат давомида Ucell Сотувлар ва Абонентларга хизмат кўрсатиш марказларига муражаат қилиб, СИМ-картани блоклаш ёки қайта тиклаш керак. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида милицияга мурожаат этиш лозим.

Ота-оналарга тавсиялар:

фарзандингизга қимматбаҳо телефон харид қилманг;

фарзандингиз телефонида роуминг, халқаро алоқа ва GPRS-Интернет хизматларини ўчириб қўйинг;

кераксиз қўнғироқлардан фарзандингизни ҳимоялаш мақсадида “Қўнғироқлар фильтри” хизматидан фойдаланинг;

фарзандингизга шошилинч хизмат рақамлари ҳақида сўзлаб беринг

Ёнғин хавфсизлиги – 101

Милиция – 102

Тез ёрдам- 103

Газ хизмати- 104

Маълумот олиш- 109

Қутқарув хизмати- 1050

Бошқа хизматлар- 10хх

Фарзандингиз телефонида, Сиз билан боғланиш рақамларини тезкор теришга ўрнатиб, 1 та тугма билан қўнғироқ қилиш имконини яратинг;

“Ота-оналар назорати” хизматидан фойдаланиб, фарзандингизни зарарли Интернет саҳифаларидан чегараланг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!