Ucell M2M технологияларига доир халқаро конференция ўтказади

Ucell M2M технологияларига доир халқаро конференция ўтказади

АТ-секторининг етакчи маҳаллий ва дунё ишбилармонлари – АТ мутахассислари, энергетиклар, инновацион бизнес эгалари ва йирик саноат корхоналари вакиллари, шунингдек интеллектуал тизим ишлаб чиқарувчилари, интеграторлар, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари ва ахборот хавфсизлиги мутахассислари иккинчи марта Тошкентда тўпланишади.

Ucell мобил алоқа оператори 25 ноябрь куни Ўзбекистонда М2М (Machine-to-Machine) ривожига бағишланган иккинчи халқаро конференциясини ўтказади. Мазкур конференция мақсадлари: M2M технологиялар қўлланувчи бизнес жараёнлар ривожи ва оптималлашуви муҳокамаси, дунёнинг асосий трендлари таҳлили, масалан, “Интернет буюмлар” концепцияси, шунингдек тобора машҳур бўлиб бораётган янги “Қулай уй” технологияси.

Конференция доирасида иштирокчилар М2М тизимини мамлакатимиз шароитига мослаштириб яратишда халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари ва вариантларини муҳокама қилишади.

Ucell компанияси M2M технологияларига мамлакат тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга технологиялар каби муносабатда бўлиб, маҳаллий бозорда етакчи позицияларни эгаллайди. Ucell тарифларнинг ҳамёнбоплиги бўйича бизнес учун тақдим этилаётган М2М-ечимлар сегментида ҳам етакчилик қилади, шунингдек мазкур соҳадаги билим савиясини ошириб, таълим дастурларини ўтказади. Биз иккинчи марта ана шундай кенг кўламли тадбирни ўтказаётганимиздан жуда хурсандмиз ва умид қиламизки, иштирокчилар Ўзбекистонда М2М технологияларни ривожлантиришга доир барча керакли маълумотларни олишади”, – дея таъкидлади департаментнинг бизнес ечимларни йўлга қўйиш бўйича директори Алишер Ҳамидов.

Ucell компанияси томонидан ўтган йили ташкил этилган “Келажак аллақачон шу ерда” номли илк M2M конференцияси мутахассислар ва матбуот вакиллари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Биринчи конференция доирасида платформалар кўргазмаси ташкил этилган эди.

М2М технологиялари ҳақида

Бизнес ва оддий фойдаланувчи учун инновацион, қулай ва фойдали М2М технологияси қурилмаларнинг бир-бири билан инсон иштирокисиз ахборот алмашиш имконини беради. Дунё бозорларида бугунги кунда бу технологияларни қўллашда юксак самарадорлик кузатилмоқда, айниқса соғлиқни сақлаш, логистика, савдо-сотиқ, хавфсизлик билан таъминлаш, тўлов тизимлари каби соҳаларда, шунингдек “ақлли уй” тоифасидаги лойиҳалар, “электрон ҳукумат”ни ташкиллаштириш, энергия ресурсларини назорат қилиш.

M2M технологиялар ўзбек бозори

Ўзбекистоннинг M2M технологиялар бозори нисбатан ёш. J’son & Partners компанияси тадқиқотига кўра, МДҲ давлатлари бозорида М2М ўзбек бозорининг ҳиссаси ҳозирча атиги 1 фоизни ташкил қилмоқда. Оптималлаштириш, ресурсларни асраш ва харажатларни камайтириш борасида M2M-ечимлар сезиларли ҳисса қўшиши мумкин бўлган секторлардан бири – энергетика сектори. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энерготизими халқ хўжалиги ва Республика аҳолисининг эҳтиёжини тўлиқ қондирмоқда. Бироқ табиий ресурсларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим, M2M-ечимлар бу соҳада қўлланаётган технологияларни такомиллаштиришнинг уддасидан чиқади.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:http://ucell.uz/ru/corporates/services_for_corporate_clients/campaigns/m2m_conference

Сизнинг буюртмангизга жавобан биз конференцияга таклифнома юборамиз.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (99893) 181- 6000, 182-9000

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!