Ucell’нинг «Internet-sehr» акцияси: Samsung смартфонлари ва ҳатто iPhone X ютиб олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  3774
  •  07.12.2017 16:34

Ucell’нинг «Internet-sehr» акцияси: Samsung смартфонлари ва ҳатто iPhone X ютиб олиш мумкин!

Янги йилга саноқли кунлар қолди, Ucell эса аллақачон «Internet-sehr» акцияси бўйича икки карра оширилган интернет-тўпламлар кўринишида совғалар бермоқда. Бу ҳақда оператор сайтида хабар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Ucell мусиқа шайдолари учун Zvooq хизматини йўлга қўйди

Қанақа акция экан?

Мазкур акцияга кўра, Ucell абонентлари 500 МБдан то 64 ГБгача ҳажмли интернет-тўпламлардан исталган бирини харид қилишда, худди сеҳрлангандек, белгиланган тўплам номиналидан икки карра кўп трафикка эга бўладилар.

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Мазкур тўпламлардан сотиб олган абонентлар кафолатланган икки карра трафикдан ташқари, қўшимча совғалар ютиб олишлари ҳам мумкин. Бу совғалар эса Ўзбекистон бўйича мулоқот учун дақиқалар тўплами, интернет-тўплам, 4G-модем, Samsung смартфонлари ва ҳатто iPhone X кўринишида бўлиб, акциянинг ҳар бир иштирокчисида уларни ютиб олиш имкони мавжуд!

Акцияда иштирок этиш учун *555*3# USSD-буйруғини териш ва керакли интернет-тўпламни харид қилиш кифоя.

ЎҚИНГ: Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

Акциянинг ўтказилиш механикаси ва совғалар рўйхати

Акция шартларига кўра, харид қилинадиган интернет-тўпламлардан ҳар бир маълум тартиб рақамидагиси бонусни ўз ичига олади. Ҳисоблаш тўпламлар акциясининг барча иштирокчилари орасида автоматик тарзда амалга оширилади:

Бонус

Навбати

Ўзбекистон бўйича 500 дақиқа

Ҳар 10-тўплам

Telegram иловаси учун 500 МБ

Ҳар 20-тўплам

1 000 МБ

Ҳар 100-тўплам

Tas-IX ҳудуди учун 10 000 МБ

Ҳар 500-тўплам

10 000 МБ

Ҳар 1000-тўплам

Huawei 3272 (4G USB-модеми)

Ҳар 10000-тўплам

Samsung* смартфони

Ҳар 50000-тўплам

iPhone X

Ҳар 100000-тўплам

* Samsung смартфонлари қуйидаги тартибда ўйналади:

1. Samsung Galaxy А7(6)

2. Samsung Galaxy Note 5

3-5. Samsung Galaxy А5 2017

6-9. Samsung Galaxy А7 2017

Агарда абонентга бир нечта бонус тўғри келса, улар орасидан энг йирик битта бонус тақдим этилади. Бонусларнинг амал қилиш муддати – белгиланган пайтидан бошлаб 7 кун.

ЎҚИНГ: Ucell янги рақамли SIM-карталарни абонентнинг уйигача элтиб бермоқда

«Internet-sehr» акцияси 2017 йил 7 декабрдан то 2018 йил 6 мартгача ўтказилади. Акция ҳақидаги батафсил маълумотни эса мана бу ҳавола орқали оператор сайтидан олиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!