Ucell’нинг янги акцияси: «Қўшниларга яқинроқ» бўламиз!

  •   DiMaX
  •  1541
  •  25.05.2018 12:23

Ucell’нинг янги акцияси: «Қўшниларга яқинроқ» бўламиз!

Ўзбекистонда фаолият юритаётган уяли алоқа операторлари ўз мижозларига турли янги имкониятлар тақдим қилишда давом этишаётир. Жумладан, мамлакатимизда ўз хизматларини Ucell бренди остида тақдим этиб келаётган «COSCOM» МЧЖ ҳам бу борада фаоллик кўрсатмоқда.

ЎҚИНГ: Энди Ucell абонентлари ҳисобларига Россия операторлари абонентлари ҳисобларидан пул ўтказиш мумкин!

Компаниянинг расмий сайтида маълум қилинишича, Ucell ўз абонентлари учун роумингда янги – «Қўшниларга яқинроқ» акциясини жорий этмоқда.

Энди сиз дам олиш, саёҳат мақсадида ёки хизмат сафари билан Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга борганингизда, Ucell роумингидан фойдаланган ҳолда, ўз дўстларингиз, оила аъзоларингиз ва ҳамкасбларингиз билан анча қулай нархларда мулоқот қила оласиз. Бу акциядан фойдаланиш учун сафарга чиқишнинг ўзи кифоя: роумингда интернет ва суҳбатларнинг қулай нархлари барча Ucell абонентлари учун автоматик тарзда амал қилади.

Хабарга кўра, Ucell абонентлари ушбу қўшни мамлакатлардаги Tcell (Тожикистон), Kcell (Қозоғистон) ва MegaCom (Қирғизистон) операторлари тармоқларида роуминг хизматидан фойдаланаётиб, чегирмали нархларда мулоқотда бўлишлари мумкин. Яъни, шу қўшни мамлакатдаги маҳаллий ҳамда Ўзбекистонга чиқувчи қўнғироқларнинг бир дақиқаси 3000 сўмдан, барча кирувчи қўнғироқларнинг дақиқаси 1500 сўмдан, битта SMS-хабар 300 сўм, 1 МБ интернет эса 1500 сўмдан нархланади.

«Қўшниларга яқинроқ» акцияси 2018 йилнинг 24 майидан бошланган бўлиб, 2019 йилнинг 30 май санасигача амал қилади. Унинг шартлари ва бошқа батафсил маълумотлар билан Ucell расмий сайтида танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: Ucell тармоқ қамровининг интерфаол харитасини тақдим этди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!