Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

  •   DiMaX
  •  9021
  •  03.11.2017 20:57

Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

Аввал тутган уяли телефон рақамингиз узоқ вақт ишлатилмай тургани сабабли ўчирилган бўлса, уни ўз номингизга қайта расмийлаштириб олмоқчимисиз? «Ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улаш» хизмати билан энди бунинг иложи бор, дея хабар берилади Ucell сайтида.

Агарда Ucell абоненти бўлсангиз, энди сизда илгари ўзингизга тегишли бўлган ва ҳозирда ўчирилган Ucell рақамини қайтадан улаш имконияти бор. Фақатгина рақамнинг сўнгги эгаси айнан сиз бўлишингиз керак.

ЎҚИНГ: Ucell янги рақамли SIM-карталарни абонентнинг уйигача элтиб бермоқда

Аввалги рақамингизни қайта улатиш учун сиз ucell.uz сайтида «Хизматлар» бўлимининг «Рақамни қайта улаш» саҳифасида талабнома қолдиришингиз керак. Рақамни қидириш ва талабнома тузиш ҳақида батафсил маълумотлар оператор сайтининг шу саҳифасида берилган.

Сиз саҳифадаги махсус катакчаларга сўралган маълумотларни киритишингиз лозим. Агарда барча маълумотлар тўғри келса, шунингдек, айни дамда шу рақам бўш, яъни эгасиз бўлса, Сиз рақамни тўғри улаш учун кўрсатилган шартларга розилик билдиришингиз керак бўлади.

Талабнома расмийлаштирилганидан кейин эса сиз мазкур Ucell рақамини дилерлар офисида ёки Компания офисларининг бирида улашингиз мумкин бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!