Ucell олтита тарифдаги абонентларига энди доимий асосда, ҳар куни 50 МБгача бонус беради!

  •   DiMaX
  •  2247
  •  23.06.2018 13:54

Ucell олтита тарифдаги абонентларига энди доимий асосда, ҳар куни 50 МБгача бонус беради!

Ўзбекистонда Ucell савдо белгиси остида фаолият юритаётган «COSCOM» МЧЖ ўз мижозлари учун турли акциялар ва бонуслар тақдим этмоқда. Жумладан, футболсевар мижозлари учун махсус хизмат ҳамда битта акция эълон қилган.

ЎҚИНГ: Ucell’дан яна бир ҳадя: Футбол бўйича жаҳон чемпионати – смартфонингизда!

Энди эса, мазкур оператор ўзининг олтита тариф режасидаги абонентлари учун доимий асосда бонуслар беришини эълон қилди.

Ucell сайтида маълум қилинишича, 2018 йилнинг 22 июнидан бошлаб «Ижобий», «Кўпроқ!», «Оддий», «Fresh», «Қулай интернет» ва «OK» тариф режалари абонентларига ўз тариф режалари доирасида ҳар куни тегишли бонуслар тақдим этилади. Яъни, улар қуйидаги жадвалга мувофиқ кунлик бонусларни чекланмаган муддат давомида оладилар:

Тариф

Киритилган лимит

Ижобий

Tas-IX йўналиши учун 50 МБ

Кўпроқ!

Tas-IX йўналиши учун 50 МБ

Оддий

Tas-IX йўналиши учун 50 МБ

Fresh

Tas-IX йўналиши учун 50 МБ

Қулай интернет

Telegram учун 33 МБ

OK

Telegram учун 33 МБ

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина мазкур оператор «Ойлик интернет-тўпламлар» шартларига ҳам абонентларга ёқимли ўзгаришлар киритганди.

ЎҚИНГ: Ucell’дан хушхабар: энди «Ойлик интернет-тўпламлар»даги мегабайтларингиз кейингисига ўтадиган бўлди!