Ucell ўз мижозлари учун Artel Z5 смартфон тўпламини чиқарди

  •   DiMaX
  •  4609
  •  02.01.2018 18:07

Ucell ўз мижозлари учун Artel Z5 смартфон тўпламини чиқарди

Ўзбекистондаги алоқа операторлари томонидан турли қурилмалар тўпламлари тақдим этилиши аллақачон анъанага айланиб улгурган. Бунда бирор девайс (уяли телефон, планшет, модем ва ҳоказо) билан бир тўпламда оператор томонидан қўшимча бонуслар (чиройли рақамли SIM-карта, маълум муддат абонент тўловисиз тариф, мулоқот учун бепул дақиқалар ва SMS-хабарлар сингари) ҳам берилади.

ЎҚИНГ: Ucell акция доирасида Xiaomi смартфонларига чегирмалар тақдим этмоқда

Жумладан, Ucell алоқа оператори Янги йил байрами арафасида ўзининг корпоратив мижозлари учун Artel Z5 смартфон тўпламини жорий этди. Бу ҳақда операторнинг сайтида хабар берилган.

Ucell ушбу тўпламини «Artel Z5 – омадли инсонлар учун мўъжаз смартфон!» шиори остида илгари сурмоқда. Мазкур тўплам нархи 880 000 сўм бўлиб, абонент шу қиймат эвазига қуйидагиларга эга бўлади:

  • Artel Z5 мобил қурилмаси;
  • Бир марталик бонус – 1000 МБ интернет-трафик;
  • Кафолат хизматлари муддати – 12 ой.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Айтиш керакки, Artel Z5 смартфони қуйидагилар билан жиҳозланган:

  • юқори сифатли фото ва видео суратга олиш учун 8 мегапикселли асосий камера;
  • видеочатларда дўстлар билан мулоқот қилиш учун 5 мегапикселли олд камера;
  • видеоконтентни қулай томоша қилиш учун HD форматидаги 5 дюймлик дисплей;
  • кўп вазифалилик режимида ишлаш учун 4 ядроли процессор;
  • иловалар ўрнатиш, шахсий файллар, суратлар ва видеоларни сақлаш учун 16 ГБ ички хотира;
  • хотирани 64 ГБгача кенгайтириш имконини берувчи micro SD картаси уячаси.

«Artel Z5» тўпламини харид қилиш шартлари, унинг доирасидаги смартфонининг кафолат шартлари ва бу борадаги бошқа маълумотлар билан Компания сайтининг корпоратив мижозларга аталган бўлимида танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’нинг «Internet-sehr» акцияси: Samsung смартфонлари ва ҳатто iPhone X ютиб олиш мумкин!