Ucell Ўзбекистон бўйича мулоқот учун «Қулай дақиқалар»ни тақдим этди

  •   DiMaX
  •  3768
  •  28.07.2018 12:28

Ucell Ўзбекистон бўйича мулоқот учун «Қулай дақиқалар»ни тақдим этди

Телефон рақамингиздаги тариф режаси бўйича тақдим этилган дақиқалар лимити муддатидан олдин тугаб қолса, қўнғироқлар учун лимитдан ташқари нархларда тўлаш малол келадими? Ucell шундай ҳолатлар учун махсус «Қулай дақиқалар» тўпламларини жорий этди.

ЎҚИНГ: Ҳаж мавсумида Ucell’дан муносиб туҳфа

Оператор сайтида ёзилишича, «Қулай дақиқалар» тўпламлари бутун Ўзбекистон бўйича мулоқотларда чиқувчи қўнғироқлар учун сарфланувчи дақиқаларни ўз ичига олади.

Мазкур тўпламлар уч хил – 100, 300 ва 500 дақиқалик ҳажмда тақдим этилиб, нархлари тегишлича 4000, 8000 ва 12000 сўмга тенг. Ҳар учала тўпламнинг амал қилиш муддати 15 кунни ташкил этади. Ушбу тўпламларни бир марталик қилиб ҳам, кейинчалик автоматик тарзда яна уланадиган қилиб ҳам олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’дан лайфхак: интернет-тўплам харидида 150 фоизгача текин трафик олишингиз мумкин!

Ucell сайтида маълум қилинишича, «Қулай дақиқалар» тўпламларидан «Кайфият», «Active» тариф режалари тизимидаги, шунингдек «Бахтли 25» ва «Бахтли 25+» тариф режаларидаги абонентлари фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон бўйича мулоқот учун «Қулай дақиқалар» тўпламларини *130# USSD-сўрови орқали улатасиз. Улардан фойдаланиш шартлари ва хизматнинг бошқа тафсилотларини билиб олиш учун оператор сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell олтита тарифдаги абонентларига энди доимий асосда, ҳар куни 50 МБгача бонус беради!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.