Ucell умуман тўловсиз тарифига ўтиш имконини ва унда бепул тўпламларни тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  7314
  •  17.04.2020 12:11

Ucell умуман тўловсиз тарифига ўтиш имконини ва унда бепул тўпламларни тақдим этди!

Коронавирус эпидемиясига қарши курашга ҳисса қўшиш учун уяли алоқа операторлари ўз мижозларига енгилликлар яратишда давом этишмоқда. CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) бу борада абонентларга яна бир имтиёз тақдим этди.

ЎҚИНГ: Ucell’дан миллиард бепул дақиқалар

2016 йилнинг сўнгида Ucell оператори 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари учун махсус «Minnatdormiz!» тариф режасини жорий этганди. Бу тариф абонент тўловисиз – буткул бепул бўлса-да, Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун ойлик лимитни ҳам ўз ичига олган. 2019 йилнинг май ойидан буён эса Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар (1979–1989 йиллар) иштирокчилари ҳам ушбу тариф режасига уланишлари мумкин.

Компаниянинг хабар беришича, 2020 йилнинг 14 апрелидан «Minnatdormiz!» тариф режасига 55 ёшдан юқори бўлган (1965 йил 31 декабргача туғилган) ҳар қандай Ўзбекистон фуқароси ўта олади!

«Minnatdormiz!» тариф режасига қуйидагича ўтиш мумкин:

- Ucell абонентларни қўллаб-қувватлаш маркази (Call-center) орқали;

- Компания офисларида;

- *355# USSD-сўрови орқали.

Мазкур тариф режасининг бошқа шартлари ҳақидаги маълумотни Ucell сайтининг тегишли саҳифаси орқали олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Оператор билан тезкор боғланиш сирларини биласизми?

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас – Ucell’нинг навбатдаги хабарига кўра, «Minnatdormiz!» тарифи абонентлари «#UydaQoling» хизматини бепул фаоллаштиришлари мумкин. Мазкур таклиф 23 апрелгача амалда бўлиб, унинг доирасида қуйидаги бонуслардан фойдаланишлари мумкин:

Эслатиб ўтамиз, «#UydaQoling» хизмати доирасидаги бонусларнинг (лимитларнинг) амал қилиш муддати – фаоллаштиришдан бошлаб 30 кун. Унга уланиш *464# USSD-сўрови воситасида амалга оширилади.

ЎҚИНГ: «#UydaQoling» хизмати: Ucell 1000 дақиқа ва SMS, яна 100 мегабайтни бепул беряпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!