Ucell ва Artel Mobile акцияси: ҳар ойда 3000 МБгача бонус!

  •   DiMaX
  •  2347
  •  16.03.2018 09:38

Ucell ва Artel Mobile акцияси: ҳар ойда 3000 МБгача бонус!

Уяли алоқа операторларининг смартфон брендлари билан ҳамкорликда акциялар жорий этиши нафақат ҳар иккаласининг, балки мижозларнинг ҳам манфаатига хизмат қилади. Жумладан, Ўзбекистондаги алоқа операторлари ҳам бу каби имкониятлардан унумли фойдаланиб келмоқдалар.

ЎҚИНГ: Ucell акция доирасида Xiaomi смартфонларига чегирмалар тақдим этмоқда

Ucell компанияси жорий этган янги акция Artel Mobile билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Унда мижозлар расмий кафолатга эга бўлган Artel ёки General Mobile смартфонларини харид қилиб, 3 ой мобайнида ҳар ой Ucell алоқа операторидан бонус олиб туришлари мумкин.

Акцияда 1 йиллик расмий кафолатга эга бўлган қуйидаги смартфон моделлари иштирок этади:

Модел

Бонус

Artel Mobile U3

General Mobile 5

3 ой давомида ҳар ой 1000 МБ ҳажмида интернет-трафик

Artel Mobile U5

3 ой давомида ҳар ой 2000 МБ ҳажмида интернет-трафик

General Mobile 6

Artel Mobile P5

3 ой давомида ҳар ой 3000 МБ ҳажмида интернет-трафик

ЎҚИНГ: Artel телефонларини қулай нархларда олинг! (2018 йил 9 февраль)

Оператор сайтида эълон қилинган хабарга кўра, мазкур акция доирасида бонуслар юқорида кўрсатилган мобил қурилмалардан бирини харид қилган абонентларга тақдим этилади. Бонуслар Ucell’нинг ҳақи олдиндан тўланувчи хизмат кўрсатиш тизимидаги, Фаол ҳолатдаги абонентларгагина, шунингдек, битта телефонга ва битта абонент рақамига бир марта белгиланади.

Тақдим этилган бонуслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади, тегишли интернет-трафик ҳар ойда белгиланади.

Ушбу акция 2018 йилнинг 15 мартидан то 15 июнигача амал қилади.

Акция шартлари ва бошқа тафсилотлари билан мазкур алоқа операторининг сайтида, шунингдек,  Facebook ва Odnoklassniki ижтимоий тармоқларидаги Ucell ҳамда Artel Mobile саҳифаларида танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’дан хушхабарлар: ҳар куни TAS-IX учун 50 МБ, Telegram учун 33 МБ!