Ucell хизматлари байрам кунлари қай тартибда ишлайди?

  •   DiMaX
  •  762
  •  22.12.2020 11:36

Ucell хизматлари байрам кунлари қай тартибда ишлайди?

Янги йил байрами кунлари уяли алоқа операторларининг баъзи хизматлари одатдагидан бошқачароқ тартибда ишлаши маълум. Ucell ҳам мобил тармоқ фаолиятини оптимизация қилиш мақсадида айрим хизматлар вақтинча амал қилмаслигини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Яна бир оператордан 90% чегирма, тағин нақ 28 февралгача!

Компаниянинг расмий хабарига кўра, 31.12.2020 куни соат 22:00 дан 01.01.2021 куни соат 04:00 гача қуйидаги хизматлар амал қилмайди:

31.12.2020 куни соат 22:00 дан соат 01.01.2021 куни 04:00 гача тизим хабарномалари (СМС-хабарлар ва бошқалар) амал қилмайди.

31.12.2020 куни 22:00 дан 01.01.2021 куни 04:00 гача Компаниянинг қўшимча хизматларини улаш/бекор қилиш бўйича USSD-сўровлар амал қилмайди. Зарурат бўлса, қўшимча сервисларни олдинроқдан фаоллаштиришни/бекор қилишни тавсия этамиз, дейди оператор.

ЎҚИНГ: Сиз ҳам «GAP»га қўшилинг ва Galaxy A21 ютиб олинг!

Шунингдек, байрам кунлари қуйидаги хизматлар амал қилмайди:

  • Онлайн қўллаб-қувватлаш («Менинг кабинетим» сервиси доирасида Ucell мижозларини қўллаб-қувватлаш хизмати) – 2021 йил 1 январь куни (2 январдан хизмат одатий режимда амал қилади);
  • «Навбатсиз» хизмати – 2021 йил 1 январь куни (2 январдан хизмат одатий режимда амал қилади).

31.12.2020 куни соат 23:00 дан 01.01.2021 куни соат 03:00 гача қўнғироқлар, SMS/MMS ва интернет-хизматлар кечикиш билан нархланади.

31.12.2020 куни 22:00 дан 01.01.2021 куни 04:00 гача ҳисобларни текшириш учун қуйидаги сўровлар амал қилмайди: *100# ва *109#.

Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз, дейилади компания хабарида.

ЎҚИНГ: Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!