Ucell янги – «Active» тариф режалари тизимини жорий этди!

  •   DiMaX
  •  11929
  •  22.06.2018 17:10

Ucell янги – «Active» тариф режалари тизимини жорий этди!

Уяли алоқа операторлари халқимизни турли акциялар, янги хизматлар ва тариф режалари билан хурсанд қилишда давом этмоқда. Жумладан, Ucell футболсевар мижозлари учун махсус хизмат ҳамда битта акция эълон қилган.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозларига Ucell туҳфаси – «Нархларга зарба» акцияси!

Бугун, 22 июнь куни ушбу компания ўз расмий сайтида яна битта хушхабарни – «Active» тариф режалари тизимини ишга тушираётганини эълон қилди.

Янги «Active» тариф режалари билан 40 000 сўмдан бошланган ойлик абонент тўлови эвазига сиз интернет учун минглаб мегабайтлар, Telegram иловаси ва Tas-IX ҳудуди учун мегабайтлар, шунингдек тармоқ ичида ва тармоқдан ташқари минглаб дақиқалар оласиз.

Ушбу тизимга учта тариф режаси киради; уларнинг нархлари ва тақдим этилувчи ойлик лимитлар қуйидагича:

Тариф режасининг номи

Active 40

Active 60

Active 90

Ойлик абонент тўлови

40 000 сўм

60 000 сўм

90 000 сўм

Тармоқ ичидаги чиқувчи қўнғироқлар

2 500 дақ.

3 000 дақ.

5 000 дақ. (умумий)

Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқлар

500 дақ.

1 500 дақ.

Ўзбекистон бўйича чиқувчи SMSлар

500 SMS

500 SMS

3 000 SMS

Ойлик интернет-трафик

2 000 МБ

5 000 МБ

10 000 МБ

Тунги вақтга интернет-трафик

1 000 МБ

1 500 МБ

2 000 МБ

Telegram учун интернет-трафик

500 МБ

1 500 МБ

6 000 МБ

Tas-IX учун интернет-трафик

1 000 МБ

2 000 МБ

4 000 МБ

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, «Active» тариф режаларидан исталган бирига ўтиш бепул ҳисобланади. Уларнинг шартлари билан батафсил танишиш ва Ucell хизматлари билан боғлиқ бошқа маълумотларни олиш учун компаниянинг расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell акцияси: 99 сўмга 1500 МБ олиб, «Тезликни ҳис этинг!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!