Ucell’дан миллиард бепул дақиқалар

  •   DiMaX
  •  1687
  •  03.04.2020 09:04

Ucell’дан миллиард бепул дақиқалар

CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) уяли алоқа оператори мутахассислари абонентлар ўз уйларини тарк этмасдан, соғлиғи учун учун қайғуришда давом этишлари учун, ҳар куни янада кўпроқ ғоялар, тарифлар ва махсус таклифларни яратишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: ТЎЛИҚ РЎЙХАТ: Коронавирус туфайли операторларимиз қайси сайтларни бепул қилишди?

27 мартдан бошлаб «#УйдаҚолинг» хизмати билан беш кун давомида бир миллионга яқин Ucell абонентларига тармоқ ичидаги чиқиш қўнғироқлари учун 1000 дақиқа, Ўзбекистон бўйича 1000 СМС-хабарлар ва 100 мегабайт Интернет-трафик бепул тақдим этилди. Эҳтиёж бор вақтда миллиард дақиқалар улашилди.

Меҳмондўст, бағри кенг ва саховатли Ўзбекистон халқи учун карантин осон синов эмас. Аммо барчамиз ушбу тадбирлар биринчи навбатда бизни ўйлаб амалга оширилаётганини яхши тушунамиз. Карантин ижтимоий чекловларга сабаб бўлмаслиги учун, Ucell абонентларига кўплаб қулай тарифларни таклиф этмоқда. Фавқулодда вазиятларда, ҳар доимгидан ҳам кўп, оила билан алоқада бўлиш жуда муҳимдир. «#УйдаҚолинг» хизмати сизга маъқул келганидан ва алоқангизни янада қулайлаштирганимиздан хурсандмиз.

Эндиликда фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими жорий этилди ва янги тарифлар яратилди.

Биз Ucell Компанияси томонидан жорий этилаётган замонавий технологиялар ёрдамида ҳаётнинг энг ёрқин тарафи ҳар ерда, ҳар бир инсон учун мавжуд бўлиши ва бу уларга фойда келтиришига интиламиз.

Янги тариф режалари ҳақида батафсил https://ucell.uz/uz/subscribers саҳифасида танишиб боришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Оператор билан тезкор боғланиш сирларини биласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.