Уч буюк держава – Россия, АҚШ ва Хитой ҳарбий қудратини рақамларда батафсил солиштириб кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  4780
  •  08.07.2019 13:16

Уч буюк держава – Россия, АҚШ ва Хитой ҳарбий қудратини рақамларда батафсил солиштириб кўрсатишди

«Коммерсант» нашри Хитой армиясига бағишланган махсус лойиҳа доирасида бир қатор маълумотларни эълон қилди. Жумладан, унда «Осмон ости салтанати»нинг ҳарбий қудратини АҚШ ҳамда Россияники билан солиштириб ҳам кўрсатишган.

ЎҚИНГ: Орол денгизидаги махфий полигонида СССР қандай машъум тажрибалар ўтказган? (+видео)

Нашрнинг ёзишича, Хитой армияси ўз қудрати бўйича фақат шу икки давлатникидан кейинги – учинчи ўринда туради. Мамлакатнинг 2019 йилги ҳарбий бюджети 177 миллиард АҚШ долларига тенг. Бу эса Россия Федерацияси армияга сарфлаётган 46 миллиард долларлик маблағдан 3,8 карра ошиқдир. Бироқ барибир бу борада АҚШга етадигани йўқ – ўз қўшинлари учун улар бу йил нақ 716 миллиард доллар ажратишган.

Хитойга қайтадиган бўлсак, мазкур соҳада у ҳарбий-денгиз ҳамда ҳарбий-ҳаво кучларини ривожлантиришга асосий эътиборини қаратмоқда. Шунингдек, учувчисиз учадиган ҳарбий қурилмалар экспорти бўйича у дунёда иккинчи ўринга чиқиб олган. Унинг маҳсулотларини Миср, Саудия Арабистони, Покистон ва Қозоғистон ҳам сотиб олади.

«Коммерсант» нашри, шунингдек, мазкур учта давлатдан ҳар бирининг қўшинида қанчадан техника ва аскар борлигини ҳам ошкор этган. Хитой бунда 9 тоифадан 5 тасида рақибларидан ўзиб кетган.

ЎҚИНГ: Калашников дронларга қарши янги қуролини намойиш этди (+видео)

Демак, мазкур учта державанинг армияларига оид асосий кўрсаткичларни ўзаро таққослаймиз.

  1. Ҳаракатдаги армиянинг аскар ва офицерлари:

Хитой – 2 035 000;

АҚШ – 1 348 000;

Россия – 1 013 626.

  1. Артиллерия тизимлари:

Хитой – 13 420;

АҚШ – 6 894;

Россия – 5 293.

  1. Жанговар танклар:

Хитой – 6 740;

АҚШ – 2 831;

Россия – 3 090.

  1. Қитъалар аро баллистик ракеталар:

Хитой – 70;

АҚШ – 400;

Россия – 313.

  1. Баллистик ракетали атом сувости кемалари:

Хитой – 4;

АҚШ – 14;

Россия – 13.

  1. Кўп нишонли сувости кемалари (атом ва дизель-электрик):

Хитой – 57;

АҚШ – 54;

Россия – 49.

  1. Фронт қирувчилари ва бомбардимончилари:

Хитой – 1 966;

АҚШ – 3 424;

Россия – 1 112.

  1. Жанговар вертолётлар:

Хитой – 246;

АҚШ – 793;

Россия – 376.

  1. Стратегик (узоқ масофага отувчи) бомбардимончилар:

Хитой – 162;

АҚШ – 157;

Россия – 139.

Лекин, дейилади хабарда, Хитойнинг айрим қуролланиш тизимлари барибир жуда эскирган.

ЎҚИНГ: Янги Зеландия террорчиси ўз ҳунарини видеоўйиндан ўрганган

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!