Уч камерали iPhone беш каррали гибрид зумга эга бўлади

  •   DiMaX
  •  460
  •  08.05.2018 15:46

Уч камерали iPhone беш каррали гибрид зумга эга бўлади

Бозорга тақдим этилган учта камерали илк смартфон Huawei P20 Pro модели бўлиб, унинг афзалликларини нуфузли нашрлар ва фотографлар юксак баҳолашди. Энди эса бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам бу борада хитойлик гигантга эргашишлари прогноз қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei'нинг биринчи рақамли рақобатчиси ким?

Шу жумладан, купертинолик корпорация ҳам учта объективга эга флагман iPhone чиқаради. Бироқ мазкур айфон бу йил эмас, балки 2019 йилда тақдим этилади, деб ёзади Taipei Times нашри.

Ушбу манба Yuanta Securities компанияси таҳлилчиси Жефф Пу (Jeff Pu) сўзларига таянган ҳолда бундай хабар тарқатган. Таҳлилчининг ишонч билан таъкидлашича, бўлажак iPhone асосий камераси датчикларидан бири 12 мегапикселли бўлади. Объективда олтита линза қўлланади. Учинчи модул смартфонга уч каррали оптик зум имкониятини тақдим этади, аммо умумий ҳисобда камера беш каррали гибрид зумга эга бўлади.

Ҳозирча Apple смартфонлари ассортиментида қўшалоқ камерали iPhone 7 Plus, iPhone 8 Plus ҳамда iPhone X моделлари мавжуд.

ЎҚИНГ: iPhone X кушандаси, нақ тўртта камерали “топишмоқ” смартфон – HTC U12+ тақдимот санаси маълум!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.