Уч модулли селфи-камерага эга илк смартфонни ким чиқараётганини биласизми? (+суратлар)

  •   DiMaX
  •  741
  •  21.11.2018 14:28

Уч модулли селфи-камерага эга илк смартфонни ким чиқараётганини биласизми? (+суратлар)

Ҳозирда учта датчикка эга камерали смартфонларни кўпчилик компаниялар тақдим этишмоқда. Аммо уларнинг барида асосий камера кўп модулли бўляпти, айримларида сенсорлар сони ҳатто тўрттагача борган.

ЎҚИНГ: Meizu Note 8 Plus – тўрт модулли камерага эга иккинчи смартфон!

Энди эса селфи-камераси учта объективли смартфонларга ҳам навбат келди, шекилли. Тўғри, Honor Magic 2 модели техник жиҳатдан учталик олд камерага эга, аммо уларнинг иккитаси 2 мегапикселлик чуқурлик датчикларидир.

Хитойдаги Meitu компанияси эса тўлақонли учта модулга эга селфи-камерали дунёда биринчи смартфонни тайёрлабди. Унинг Meitu MP1801 русумли телефони олд камераси 12+20+8 мегапикселлик ҳақиқий учта объективни ўз ичига олган. Булар оддий, кенг бурчакли ҳамда чуқурлик датчиклари эканлиги маълум.

TENAA сайтида унинг суратлари эълон қилинганига қараганда, бу смартфоннинг тақдимоти ҳам яқин, шекилли:

Meitu MP1801 асосий камераси эса қўшалоқ – 12+8 мегапикселли датчиклардан иборат бўлиб, унинг ҳар икки томонида биттадан LED-чақноғи бор. Смартфоннинг дизайни эса люкс смартфонлар бренди – Vertu қурилмаларини эслатади. Умуман олганда, бу гаджет селфи ишқибозлари ҳамда ҳашамат шинавандалари учун жуда яхши танлов бўла олади.

ЎҚИНГ: Селфига «шайдо» аёллар учун махсус смартфон тақдим қилинди

Учталик селфи-камера диагоналига 6,21 дюймлик OLED-дисплей тепасидаги «кемтик»да жойлашган. Meitu MP1801 моделига олти ядроли процессор ва 8 гигабайтлик тезкор хотира ўрнатилган. Android 9.0 Pie тизимли бу девайс доимий хотираси 128 ва 256 гигабайтлик талқинларда ишлаб чиқарилади.

Дарвоқе, Meitu компанияси куни кеча смартфонсозлик бизнесини Xiaomi корпорациясига сотган. Демак, Meitu MP1801 модели унинг ўзи чиқараётган сўнгги смартфон бўлиши, бундан сўнг учталик селфи-камерага эга телефонларни «хитойча Apple» тақдим этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Xiaomi смартфонларини эса 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.