«Уч мушкетёрга учта қилич»: Redmi янги 5G-смартфонлар тақдимотини расман эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  596
  •  20.11.2020 12:02

«Уч мушкетёрга учта қилич»: Redmi янги 5G-смартфонлар тақдимотини расман эълон қилди!

Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди 24 ноябрь куни ўз юртида арзончи брендининг учта смартфонини тақдим этиши, уларнинг хусусиятлари ва нархлари ҳақида ёзган эдик. Лекин Redmi брендининг Weibo тармоғидаги расмий саҳифаси уларнинг намойиши 26 ноябрда бўлиб ўтишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

Расмий анонс жанговар руҳда ёзилган, уни қуйидагича ўгириш мумкин:

«Redmi қўшинининг Note 9 туркумидаги уч мушкетёри аллақачон етиб келган, учта қилич эса 26 ноябрда чиқарилади.

Уларни бутун жаҳон бўйлаб юз миллионлаб фойдаланувчилар кутишмоқда ва биз шунга муносиб бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Бу – Xiaojingang сифати, максимал фойдалилик ва юксак сифатли маҳсулотни ёйишдир.

Қиёфа! Самарадорлик! Чидамлилик! Учта қилични чархлашга 400 кун сарфланган.

Мобил телефонлар жанг майдонига навбатдаги пайшанба, соат 20:00 да уч мушкетёр ўзларининг янги шамширлари билан тушишади».

Айтиш керакки, булардан иккитаси – Redmi Note 9 5G ҳамда Redmi Note 9 Pro 5G моделлари бўлиши маълум, лекин учинчиси аниқ эмас. Зеро, бу икковлон билан бирга Redmi Note 9 туркумида яна битта – 4G-модел ҳам намойиш этилиши айтилаётган эди; юқоридаги эълонга кўра эса у ҳам 5G тармоғида ишлайди.

ЎҚИНГ: Умуман кутилмаган 5G-смартфон – Redmi Note 9T ҳам сертификациядан ўтди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.