Уч нафар кимёгар муносиб кўрилди

  •   Saroy
  •  616
  •  04.10.2018 11:00

Уч нафар кимёгар муносиб кўрилди

Швеция қироллик фанлар академияси кимё бўйича 2018 йилги Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилди. 110 чи мукофот америкалик олимлар Фрэнсис Арнольд ҳамда  Жорж Смит билан британиялик кимёгар Грегори Винтерга берилди. Фрэнсис Арнольд  ферментлар эволюцияси йўналиши бўйича, Жорж Смит ва сэр Грегори Винтерлар  пептидлар ва интител бўйича олиб борган тадқиқотлари учун сазовор бўлишди.

2017 йилда ушбу мукофотга кимёгарлар  Жак Дюбош, Иоахим Франк ва Ричард Хендерсонлар сазовор бўлганди. Уларга ушбу мукофот «Аралашмада биомолекулалар тузилмасини аниқлаш учун кенг форматдаги криоэлектрон микроскопияни ривонлантиргани учун» формулировкаси билан муносиб кўрилганди. Криоэлектрон микроскопия  бугунги кунда хужайра ва молекулаларни ўрганишнинг асосий усулларидан ҳисобланади. Мазкур микроскоп туфайли олимлар тирик биомолекулаларни кузата олади ва хужайралардаги оқсилларнинг уч ўлчамли тасвирини ўргана олади.

Ўқинг:Физика бўйича бу йилги Нобел мукофотига кимлар муносиб?

2016 йилда эса кимё йўналиши бўйича Нобел мукофотига  Жан-Пьер Соваж, Бернард Феринг ва Фрезер Стоддартлар муносиб кўрилган. Уларнинг иши  «молекуляр машинларни лойиҳалаш ва синтезлаш» деб аталади.

2017 йилда Нобел жамғармаси  2001 йилдан буён илк бор совриндорларнинг пул мукофотлари миқдорини бир миллион Швеция кронасига оширишга қарор қилишди. Бу 12,5 фоизга дегани. Энди мукофот ҳажми 9 миллион швед кронаси, яъни тахминан 1,12 миллион долларга тенг бўлди.

Мукофотларни расмий тақдирлаш маросими 10 октябрда анъанавий маъруза ўқилгач бўлиб ўтади. Шу куни Нобел мукофоти асосчиси Альфред Нобель (1833−1896) вафот этган. Фақат Тинчлик мукофоти Нобел васиятига кўра Ослада, қолган мукофотлар Стокгольмда берилади.

Ўқинг:Андрей Сахаров интернетни башорат қилган 

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!