Уч йиллик ҳамёнбоп смартфонга Windows 11 ўрнатиб, унда афсонавий шутерни ўйнаб кўрсатишди! (видео)

  •   DiMaX
  •  699
  •  06.07.2021 15:17

Уч йиллик ҳамёнбоп смартфонга Windows 11 ўрнатиб, унда афсонавий шутерни ўйнаб кўрсатишди! (видео)

Windows 11 операцион тизимини ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар рўйхатини эълон қилганмиз. Microsoft’нинг бу борадаги инжиқлигига қарамасдан, ҳаваскорлар аллақачон мазкур операцион тизимни ҳаттоки олти йиллик смартфонга ҳам ўрната олишган (видеоси) эди.

ЎҚИНГ: Windows 11 тизимини қўллаб-қувватловчи Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхати

Энди эса яна бир ҳаваскор эса компьютерларга мўлжалланган янги операцион тизимни OnePlus 6T смартфонига ўрнатишни ҳам уддалади! Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда чиққан ушбу қурилма автономлик тестида 2019 йилги Galaxy S10+ ҳамда iPhone Xs Max флагманларини ҳам «ер тишлатган» эди.

Бу смартфонга Windows 11 ўрнатибгина қолмасдан, ҳаваскор унда Call of Duty: Modern Warfare 2 ўйинини ҳам ишга тушириб кўрсатган:

Тўғри, бунда шутернинг тезкорлиги ва бошқа хусусиятлари ҳавас қилгулик эмас, аммо унинг ўрта нархли смартфонда, тағин бегона операцион тизим муҳитида ишлаётганининг ўзиёқ катта гап.

Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал Lumia 950 XL смартфонида бундан олдинги авлод – Windows 10 операцион тизимини ҳамда унда Fallout ўйинини ҳам ишга тушириб кўрсатишган эди.

ЎҚИНГ: Ал-Азҳар университети Каъба бузилишини ўз ичига олган ўйинлардан огоҳлантиради (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!