Учадиган автомобил – AirCar’нинг илк парвозини видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  970
  •  06.11.2020 17:11

Учадиган автомобил – AirCar’нинг илк парвозини видеода кўрамиз!

Словакиянинг Klein Vision компанияси ўзининг янги ишланмаси – AirCar учувчи автомобилини намойиш қилди. Видеода йиғилувчи икки қанотга эга бўлган аэромобил қандай қилиб ерда юрувчи техникадан учувчи машинага айланиши ҳамда AirCarнинг илк парвози кўрсатилган, деб ёзади Kun.uz.

ЎҚИНГ: Учувчи электромобилларнинг илк пойгаси шу йилдаёқ ўтказилади! (+видео)

Тўрт кишига мўлжалланган AirCar ерда юрган вақтида қанотсиз самолёт ва гиперкар қоришмасига ўхшайди. Учишдан олдин унинг «думи» 60 сантиметр орқага сурилади ва қанотлар очилиши учун жой ажратилади. Қанотлар очилиб, ҳавога кўтарилиб, «парвоз режими»га ўтиш учун 3 дақиқа вақт кетади ва бу жараён тўлиқ автоматлаштирилган, бунинг учун ҳайдовчи кабинадан ҳам чиқиши шарт эмас.

Автомобилнинг орқа қисмида жойлашган мотор унинг ҳаракатланиши ва иккита йирик парракларни айланишини таъминлайди. Ишлаб чиқарувчилар двигателнинг техник хусусиятлари ҳамда автомобилнинг қандай тезликда ҳаракатланиши (учиш тезлиги ҳам) расман ошкор қилинмаган.

Яна бир нашрнинг хабарига кўра, AirCar'нинг оғирлиги 1,100 кг бўлиб, ҳавога кўтарилишда ўзи билан яна 200 кг қўшимча юк олиши мумкин. Ҳавода учиш давомийлиги 1000 км ва соатлик ёнилғи сарфи 18 литрга етади. Аэромобил ҳавога кўтарилиши учун 300 метр масофа керак. Шунингдек, унинг максимал тезлиги 200 км/соатга етиши айтилмоқда.

Маълум қилинишича, композит материаллар асосида ишланган енгил кузов ва иккита двигатель билан машина сувда ҳам ҳаракатланиши мумкин.

AirCar – Klein Vision компаниясининг илк аэромобили эмас. Аввалроқ компания қанотларининг узунлиги 6 метрга етадиган AeroMobil номли машинани ишлаб чиқарган эди. У синов пайтида кутилмаганда 300 метр баландликдан тушиб кетган, ҳайдовчи катапульта орқали ҳаётини сақлаб қолган. Шундан сўнг ушбу лойиҳа бутунлай тўхтатилган эди.

ЎҚИНГ: СЕНСАЦИЯ: Пентагон ҳақиқий НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди!