Учар “қанотлар” ва «ақлли» тувак

Учар “қанотлар” ва «ақлли» тувак

CES-2016 электроника кўргазмасида Parrot компанияси дронлар, ажойиб гаджетлар ва автомобиль элекроникасини намойиш этди. Жумладан, дронлар туркумида Parrot Disco қурилмаси ҳам бор. Унга фронталь камера ўрнатилган.

parrot_disco

Parrot Bebop 2 дрони эса минимал оғирлиги(500 грамм), кенг майдонни тасвирга тушириш учун ихтисослашган Full HD-камераси ва парвоз пайтида 25 дақиқа ишлай олиш имконига эга экани билан фарқ қилади.

«Ақлли» тувак Parrot Pot деб аталади. У ўсимликнинг ўсишини ва суғориш жараёнини ўлчаб, энг муҳим параметрлар бўйича текшириб боради. Қурилма учун Flower Power 2.0 иловаси ишлаб чиқилди. Иловадан 8000 дан ортиқ ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.

Parrot_Pot

Шунингдек, компания кўргазмада Parrot Simple Box автомобиль ресивери ҳамда Smart Antenna номли Ethernet`га уланиш имконини берувчи тюнерни ҳам намойиш қилди.

Parrot_Simple_Box

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!