Учинчи босқичда MIUI 12’га янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари

  •   DiMaX
  •  4271
  •  13.08.2020 14:53

Учинчи босқичда MIUI 12’га янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Биз аввалроқ хитойча ва глобал талқиндаги MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатларини чиқарган эдик. Шунингдек, ҳозиргача Android 10 операцион тизими базасидаги барқарор глобал MIUI 12 график қобиғи аллақачон тарқатила бошлаган моделларни ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

Компания янги график қобиқ асосидаги прошивкаларни тарқатишнинг иккинчи босқичини сентябрда якунлайди. Кейин – октябрь ойида эса янгиланишнинг учинчи тўлқини бошланади ва дастлаб хитойча смартфонларга, кейин бўлса глобал версияли қурилмаларга MIUI 12 базасидаги барқарор прошивкалар келишни бошлайди.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

Шундай қилиб, янгиланишнинг учинчи босқичида MIUI 12 асосидаги барқарор прошивкалар қуйидаги моделларга етиб келади:

  1. Redmi 6
  2. Redmi 6 Pro
  3. Redmi 6A
  4. Redmi 7
  5. Redmi 7A
  6. Redmi 8
  7. Redmi 8A
  8. Redmi Note 5
  9. Redmi Note 8
  10. Redmi S2
  11. Xiaomi Mi 6X
  12. Xiaomi Mi 8 SE
  13. Xiaomi Mi 8 Youth Edition
  14. Xiaomi Mi CC9E
  15. Xiaomi Mi Max 3
  16. Xiaomi Mi Mix 2
  17. Xiaomi Mi Note 3

Айтиш керакки, «Хитойча Apple» ўз мобил қурилмаларида Android 11 операцион тизимини ҳали яқинда синаб кўра бошлади. Ҳозир амалдаги MIUI 12 график қобиғининг барқарор версияси эса Android 10 талқинига асосланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.