Учинчи чоракда қайси компания смартфон бозорида етакчилик қилган? (+инфографика)

Учинчи чоракда қайси компания смартфон бозорида етакчилик қилган? (+инфографика)

Counterpoint Research компанияси бир ой олдин учинчи чоракдаги смартфон бозори ҳақида умумий ҳисобот берган эди, энди эса батафсил маълумот ва тушунишга осон бўлган инфографикалар тақдим қилинди.

GSMArena'нинг Counterpoint'га таяниб хабар беришича, смартфон бозори биринчи тўлқин локдаунлари ва карантинидан сўнг қайта яхшиланмоқда — бозорнинг чораклик ўсиш кўрсаткичи 32% га етган. 2019 йилнинг учинчи чорагига нисбатан эса пасайиш 4% ни ташкил этган, бу эса смартфон ҳисобида 366 миллион дона кам смартфон демакдир.

Ортда қолган кварталда, Samsung охирги уч йил ичидаги энг кўп смартфонни сотган. Компания смартфонлари савдолари ўтган чоракда 48% га ошиб, 2019 йилнинг июль-сентябрь ойи даврига нисбатан 3% га ўсган. realme 50 миллион смартфон сотишга эришган энг тезкор компания номини олган бўлса, Apple янги iPhone'лари савдосини тўртинчи чоракка кечиктиргани сабабли пасайишни бошидан ўтказган.

Минтақалар бўйича маълумотларга эътибор берсак кўриш мумкинки, Samsung ҳар бир минтақада топ 5 таликка кирган ягона компания бўлган. Учта минтақада эса корейс техногиганти етакчи. Huawei'нинг ишлари фақат Осиёда яхши кетяпти. Apple бўлса, Шимолий Америка ва Европадан бошқа минтақаларда топ 5 таликка кирмаган.

...

Counterpoint клавишли телефонлар билан боғлиқ ҳолат таҳлилини ҳам эълон қилган. Ушбу турдаги мобил алоқа воситалари учинчи чоракда жами 74 миллион дона сотилган. itel компанияси 24% лик улуш билан бу бозорда етакчилик қилган. Ундан кейинги ўринларни Nokia брендига эгалик қилувчи HMD ва Tecno компаниялари эгаллаган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)