Учинчи тўлқинда барқарор MIUI 12 прошивкасига янгиланаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

  •   DiMaX
  •  3012
  •  08.10.2020 18:01

Учинчи тўлқинда барқарор MIUI 12 прошивкасига янгиланаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

«Хитойча Apple» аввалроқ ўз мобил қурилмалари учун хитойча MIUI 12 асосидаги прошивка тарқатишнинг учинчи тўлқинини бошлаган эди. Энди эса мазкур график қобиқнинг глобал талқинига асосланган прошивкаларни юбормоқда.

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Android Central нашри турли русумлардаги қурилмаларга MIUI 12 асосидаги прошивкалар тарқатилишини тизимлаштириб эълон қилди. Унга кўра, биринчи тўлқинда қуйидаги смартфонлар барқарор прошивкани қабул қилиб олган:

  1. Xiaomi Mi 10 Pro;
  2. Xiaomi Mi 10;
  3. Xiaomi Mi Note 10 Lite;
  4. Xiaomi Mi 9;
  5. Xiaomi Mi 9 Pro 5G;
  6. Xiaomi Mi 9T;
  7. Xiaomi Mi 9T Pro;
  8. Redmi K30;
  9. Redmi K30 5G;
  10. Redmi K30 Pro;
  11. Redmi K20;
  12. Redmi K20 Pro;
  13. Redmi Note 9;
  14. Redmi Note 8 Pro;
  15. POCO F2 Pro;
  16. POCO X2.

Энди эса, шу кунларда MIUI 12 тарқатилишининг иккинчи тўлқини бошланди ва унинг доирасида мана бу моделларга апдейт келмоқда:

  1. Xiaomi Mi Mix 3;
  2. Xiaomi Mi Mix 2S;
  3. Xiaomi Mi 9 SE;
  4. Xiaomi Mi 8 Explorer Edition;
  5. Xiaomi Mi 8;
  6. Xiaomi Mi 8 UD;
  7. Xiaomi Mi CC9;
  8. Xiaomi Mi CC9 Pro;
  9. Xiaomi Mi CC9 Meitu Edition;
  10. Redmi Note 8 Pro;
  11. Redmi Note 7 Pro;
  12. Redmi Note 7;
  13. Redmi 10X Pro 5G;
  14. Redmi 10X 5G;
  15. Redmi 10X 4G.

Бошқа бир манба эса Redmi ва Poco брендларига мансуб айрим смартфонларнинг MIUI 12 асосидаги прошивкага янгилана бошлаш кунигача маълум қилган:

Шунга қараганда, Redmi Note 7 ҳамда Redmi Note 8 моделларига янги прошивка 10 октябрдан, Poco M2 ва Redmi 9 смартфонларига эса 15 октябрдан кела бошлайди. Redmi 8 туркумидаги моделлар бу прошивкага 22 октябрдан, Redmi 7 оиласига мансуб бўлганлари – 25 октябрдан, Redmi 6 туркуми девайслари эса – 30 октябрдан янгиланади.

Якуний версиядаги MIUI 12 график қобиғига асосланган барқарор прошивка дунёнинг турли ҳудудларига босқичма-босқич узатилади. Яъни, тегишли русумдаги смартфонга у айнан апдейт тарқатила бошлаган куни эмас, балки кейинроқ келишини ёдда тутинг ва янгиланишларни текшириб боринг.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг оммабоп смартфонига MIUI 12 муаммолар олиб келди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.