Учта Huawei смартфони EMUI 12 операцион тизимига ўтади

Учта Huawei смартфони EMUI 12 операцион тизимига ўтади

Huawei бутун дунё бўйлаб P40, Mate 30 ва P40 Pro смартфонларига EMUI 12 бета-версиясини жўнатишни бошлади.  Бу EMUI 12'нинг биринчи версияси бўлиб, у янги функциялар ва янгиланган фойдаланувчи интерфейсини ўз ичига олади. 

Дастурий таъминотнинг бета-версиясини текшириш учун, “Созламалар > Тизим ва  янгиланишлар > Дастурий таъминотни янгилаш > Янгиланишни текшириш“ амалини бажаринг. Агар янгиланиш смартфонга келган бўлса, Юклаб олиш ҳамда Ўрнатиш тугмасини босинг ва экрандаги кўрсатмаларга риоя қилинг.

Huawei'нинг таъкидлашича, ушбу версия фойдаланувчига энг сўнгги функцияларни синаб кўриш имконини беради, бироқ бета-версияда хатолар бўлиши мумкин. Ўрнатишдан олдин, смартфонда етарли жой мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Бундан ташқари, смартфон камида 50% қувватланган бўлиши керак. 

ЎҚИНГ: Honor 60 сериясининг тақдимот санаси маълум бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!