Учта моделдаги Galaxy S10: суратлари, жиҳатлари, АНИҚ нархлари, тақдимот ва савдога чиқиш кунлари!

  •   DiMaX
  •  4091
  •  13.12.2018 11:31

Учта моделдаги Galaxy S10: суратлари, жиҳатлари, АНИҚ нархлари, тақдимот ва савдога чиқиш кунлари!

Samsung компаниясининг ўнинчи авлод флагман смартфонлари ҳақида жуда кўп ва турли-туман маълумотлар тарқалмоқда. Аммо бугун – 2018 йилнинг 13 декабрида инсайдерлар уларнинг нархлари, расмий намойиш ва сотувга қўйилиш вақтларигача маълум қилишди.

ЎҚИНГ: Учталик камерали Samsung Galaxy S10 иккита «жонли» суратда!

Шундай қилиб, Galaxy S10 моделларини жорий йилнинг 20 февралида – Samsung Unpacked тадбирида расман тақдим этишади. Яъни, жанубий кореялик гигант ҳатто оламшумул Mobile World Congress 2019 конференциясининг очилишини ҳам кутиб ўтирмайди, аммо бу тадбирда ҳам янги флагманларини кўрсатади. Учала моделдаги смартфон учун олдиндан буюртма қабул қилиш ҳам 20 февралдаёқ бошланади, дўконлар пештахталарига эса улар 8 март куни чиқарилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу смартфонларнинг олд юзалари кўриниши қуйидагича:

Энг қизиғи – смартфонларнинг нархлари, аммо инсайдерлар Galaxy S10 моделлари учун Буюк Британия бозорида белгиланган нархларнигина маълум қилишган. Бу ерда эса турли гаджетлар бошқа мамлакатларга нисбатан салгина қимматроқ сотилади.

ЎҚИНГ: Samsung энди Galaxy’дан ташқари ўта арзон Rize сериясида ҳам смартфонлар чиқаряпти!

Хуллас, 5,8 дюймлик текис экранга ва 128 гигабайтлик доимий хотирага эга, энг арзон Galaxy S10 Lite смартфонининг Англиядаги нархи 845 долларга тенг. Стандарт модел – четлари қайрилма 6,1 дюймлик дисплейга ва 128 ГБлик хотирага Samsung Galaxy S10 учун эса 1010 доллар сўралади. Айни шу моделнинг 512 гигабайтлик доимий хотирага эга версияси бўлса 1260 доллар туради.

Ва ниҳоят 6,4 дюймлик экранга эга Galaxy S10 Plus флагманига келсак, унинг 128 гигабайтлик бошланғич версиясиёқ 1135 долларга баҳоланмоқда. Унинг ўртача – 512 гигабайтлик ички хотирага эга талқини 1385 доллар бўлса, илғор конфигурациядагиси нақ 1 терабайтлик доимий хотирага эга ва Samsung унинг учун нақ 1765 доллар нарх белгилаган!

Дарвоқе, кейинроқ ҳали Galaxy S10’нинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватловчи версияси ҳам сотувга чиқади. Унинг янада қиммат бўлиши аниқ, демак – 1765 доллар дегани ҳали унчалик ҳам қўрқинчли нарх эмас...

Дарвоқе, шу кунгача бозорга чиққан Samsung смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.