Учта моделдаги Xiaomi смартфонларига зўр функция қўшиляпти!

  •   DiMaX
  •  2472
  •  19.07.2019 16:31

Учта моделдаги Xiaomi смартфонларига зўр функция қўшиляпти!

«Хитойча Apple» ўз смартфонларида овоз орқали қулфдан чиқариш функциясини жорий этаётганлиги ҳақида баҳордаёқ миш-мишлар тарқалганди. Манбаларга кўра, аллақачон учта моделдаги қурилмада ушбу опция ишга туширилмоқда.

ЎҚИНГ: Оммалашган Xiaomi ҳақида оммалашмаган маълумотлар

Булар – Xiaomi Mi Mix 2, Redmi K20 ҳамда Redmi 7A (сотиб олиш) смартфонлари бўлиб, уларнинг оригинал прошивкали хитойча версияларидагина ишлайди:

Шуниси ҳам борки, смартфонни овоз ёрдамида қулфдан чиқариш – уларнинг хитойча прошивкасига қўшилган овозли ёрдамчининг функционал имкониятларидан бири ҳисобланади. Овозли ёрдамчи эса фақат Хитойдагина амал қилади, яъни, юқоридаги имконият глобал версиядаги смартфонларга қўшилиши ҳали сўроқ остидадир.

Овоз билан блокдан чиқариш функцияси бўлмаса-да, глобал ва хитойча прошивкали турли Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларга Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ВИДЕО: Mi A3 намойиш этилди – Xiaomi CC9e’нинг глобал талқини, аммо фарқлари бор (айниқса нархи!)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!