Учта оммабоп жангари ўйинни 8 сентябрдан ўйнай олмайсиз, агарда...

  •   DiMaX
  •  716
  •  06.08.2021 14:04

Учта оммабоп жангари ўйинни 8 сентябрдан ўйнай олмайсиз, агарда...

Microsoft корпорацияси ўтган йилнинг 14 январь куни Windows 7’нинг истеъмолчиларга мўлжалланган версиясини қўллаб-қувватлашни расман тўхтатган. Гарчи «жанозаси ўқиган» бўлса-да, компания уни буткул «дафн этиш»га шошилмасдан, иккинчи марта ҳам бепул янгилаган.

ЎҚИНГ: Windows 7 ишлатасизми? Яна битта нохуш хабар бор...

Ишлаб чиқувчи томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмаётгани боис, Windows 7 операцион тизими бошқаруви остидаги компьютер ва ноутбуклар турли зиёнкор кодларга, янги вирусларга чидамсиз бўлиб боради. Шу боисдан айрим ўйинлар ва дастурлар ижодкорлари ўз маҳсулотларининг мазкур тизимда ишлашини ҳам тўхтатишмоқда.

Шу жумладан, таниқли ўйинсоз – Activision компанияси ҳам ўз ишланмаларининг Windows 7 тизимида ишлашини хатарли, деб топди. Эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш мақсадида у ўзининг Call of Duty туркумидаги учта ўйинини мазкур тизим учун ёпиб қўймоқда.

Activision компаниясининг расмий хабарига кўра, 7 сентябрданоқ Call of Duty: Black Ops Cold War ўйинини Windows 7 тизимли компьютер ва ноутбукларда ишга тушириб бўлмайди.Эртаси куни – 8 сентябрдан эса Call of Duty: Modern Warfare ҳамда Call of Duty: Warzone ўйинларини ҳам шу қисмат кутмоқда.

Ушбу ўйинлар ишқибозлари ўз компьютер ва ноутбукларида операцион тизимни янгилашлари лозим бўлади; Activision бунда Windows 10 талқинини тавсия этмоқда.

ЎҚИНГ: Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!