Учта платформа бўйича ТОП-10: Геймерлар қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашяпти?

  •   DiMaX
  •  1060
  •  24.06.2019 18:07

Учта платформа бўйича ТОП-10: Геймерлар қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашяпти?

SuperData таҳлил компанияси рақамли ўйинлар бозорининг 2019 йил май ойи якунларини эълон қилди. Унга кўра, геймерлар консоллардаги, компьютерлардаги ва мобил ўйинларга жами 8,7 миллиард доллар сарфлашган!

ЎҚИНГ: E3 2019’даги энг оммабоп ўйинлар ўнталиги (GameStop версияси)

Айтиш керакки, бу – ўтган йилнинг май ойидагига қараганда 4 фоизга кам кўрсаткичдир. Хусусан, мобил ўйинлардан тушаётган даромад 6 фоизга камайган; ҳолбуки, бу йўналишнинг ўзи консол ва компьютер ўйинларини бирга қўшгандагидан ҳам сердаромадроқ ҳисобланади.

Мана, май ойида ҳар бир платформа бўйича энг кўп даромад келтирган ўйинлар ўнталиги қуйидагича:

Кузатувларга кўра, Fortnite ўйинининг компьютер ва приставка версияларида пасайиш давом этаётир. Умуман учта платформада мазкур ўйин май ойида жами 203 миллион доллари миқдорида даромад келтирган. Бу – апрелдаги натижадан юқорироқ, аммо 2018 йилнинг май ойидан нақ 38 фоизга кам.

FIFA Ultimate Team ўйини приставка ва компьютерларда 93 миллион доллар ишлаган, аммо унинг даромади ҳам ўтган йилгисидан паст. Sega Total War: Three Kingdoms стратегик ўйинига эса геймерлар 62 миллион доллар сарфлашган.

ЎҚИНГ: Оммабоп бепул ўйин энди iPhone ва Android-смартфонларга ҳам чиқади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!